06:45 19.07.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

АҲОЛИ БАНДЛИГИ - ОБОДЛИК ВА ФАРОВОНЛИК ОМИЛИ

Мустақиллик йилларида барча соҳа ва тармоқларни изчил ривожлантириш мақсадида мустаҳкам ҳуқуқий асослар шакллантирилди. Айниқса, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қатор конунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамлаб қуйилган.  Бундан ташқари, аҳолининг бандлик даражасини янада яхшилаш учун Меҳнат Кодекси, «Аҳолини иш билан таъминлаш туғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлигини ҳам айтиш мумкин.
Қонунларнинг қабул қилинишида бу каби комплекс ёндашув жаҳондаги кўплаб мамлакатларда молиявий инқироз ҳали ҳам давом этаётган ва иш жойлари қискартирилаётган бир пайтда фуқароларимизни ижтимоий-иктисодий жиҳатдан ишончли ҳимоялаш омилига айланганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ҳар йили янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг руёбга чиқарилиши бутун дунёда «Ўзбек модели» дея эътироф этилган тараққиёт формуласининг тантанасидир, албатта.

Республикамизда бозор муносабатларига ўтиш шароитида инсон манфаатларига йўналтирилган иш билан бандлик стратегияси ишлаб чиқилган. Ушбу стратегиядаги вазифаларни амалга ошириш мақсадида мамлакатимиз Парламенти томонидан 1992 йил 13 январда «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган. Унга кўра, ҳар йили Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури»ни тасдиқлайди ҳамда ижросини таъминлаш бўйича назорат-таҳлил ишларини олиб боради.
Назорат-таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, айрим минтақаларда янги корхоналарни ишга тушириш, кичик корхоналар, микрофирмалар ташкил этиш, якка тартибдаги хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига иш ўринлари ташкил этиш соҳасида бир қатор муаммолар мавжуд. Бу кўпроқ аҳолини иш билан таъминлаш масаласига ёндашувларнинг кескин ўзгариб бориши билан боғлик, бўлиб, ушбу ҳол «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини такомиллаштиришга туртки берди.

«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида» қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2013 йил 5 февраль куни Қонунчилик палатасига тақдим этилди ва депутатлар томонидан 2013 йил 7 март куни концептуал нуқтаи-назардан маъқулланди.
Қонун лойиҳасининг асосий мақсади аҳоли бандлигини таъминлаш ва тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини, ушбу жараёнларга таъсир қилувчи мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши хусусиятлари, устуворликлари, келажаги, бандлик соҳасидаги халқаро стандартлар ва нормаларни ҳисобга олган холда такомиллаштиришдан иборат.
Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишида бандлик тўғрисидаги қонунчиликнинг ҳолати ва унинг амалга оширилиши, аҳолини иш билан таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи муаммолар атрофлича ўрганилди.
Бу шуни англатадики, ушбу қонун лойихасини қабул қилиш иш билан банд бўлган ва банд бўлмаган аҳоли муайян тоифаларининг мақомини белгилашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлайди, иш билан таъминланмаган ва иш қидираётган шахсларни тўла ва объектив аниқлашда муҳим аҳамият касб этади. Бу эса, ўз навбатида, меҳнат бозорини, меҳнат миграцияси ва аҳолини, жумладан ёшларни, аёлларни, таълим муассасалари битирувчилари, одам савдоси жабрдийдаларини ва меҳнат органларига мурожаат қилганларнинг унумли меҳнатда банд бўлишини таъминлаш бўйича аниқ тадбирларни белгилаш ҳамда амалга оширишга кўмаклашади.
Биринчи ўқишда қабул қилингандан сўнг қонун лойиҳаси матнига нисбатан иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида қонун лойиҳасида концептуал ўзгаришлар бўлмади. Лекин таҳририй жиҳатдан бир қатор ўзгартиришлар киритилди: Биринчидан, Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кабул килинганда, қонунга 4 та янги модда ва ундаги 33 та моддага қўшимча ва ўзгартиш киритилиши назарда тутилган эди, қўмита ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳи йиғилишларида қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрланган матнида «Таълим муассасалари битирувчиларини ишга кабул қилишдаги кафолатлар» номли 91-модда ҳамда 11 та моддага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмокда.

Иккинчидан, биринчи ўкишда Қонунга «Асосий тушунчалар» киритиш назарда тутилган бўлиб, ишчи гуруҳи ушбу таклифни қайта кўриб чиқиб, асосий тушунчаларга киритилиши назарда тутилган тушунчаларни қайта қонун нормаларида тиклади.
Учинчидан, бир қатор моддаларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, айрим моддалар ёки уларнинг қисмлари янги таҳрирда баён этилди.
Қонун лойиҳасини иккинчи ўқиш муҳокамасига тайёрлаш жараёнида Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партия фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи ўзларининг таклиф ва тавсиялари билан фаол иштирок этишди. Қонун лойиҳаси тушган таклиф ва тавсияларни инобатга олинган ҳолда иккинчи ўқишга депутатлар эътиборига ҳавола этиш учун тайёрланди.
 Маълумки, оиланинг тинчлиги ва ободлиги ундаги тўкисликка асосланади. Бунинг учун эса оиладаги ҳар бир меҳнатга яроқли шахс иш билан таъминланган бўлиши лозим. Бундан ташкари, фарзандларга ота-она меҳнати маҳсулини, яъни маблағларини мақсадли сарфлашга ўргатиш ва уларни тадбиркорлик руҳида тарбиялаш керак. Зеро, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ёшларимиз учун яратилаётган шароитлар бошқа давлатларникидан тубдан фарқ қилади.

«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Конун лойиҳаси концепциясида акс эттирилган нормалар янги иш ўринларини яратишда, авваламбор, ёшлар бандлигини таъминлашда ниҳоятда зарур ва кечиктириб бўлмайдиган вазифа саналади. Бу масалани ечишнинг асосий йуналишларидан бири сифатида аҳолининг ўзини-ўзи иш билан таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, ўзгарувчан бозор коньюнктурасига мослаштирилган малака ошириш ва профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш зарур. Демак, биз сўз юритаётган қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, мамлакатимизда олиб борилаётган ижти-моий-иқтисодий ўзгаришлар, қабул қилинаётган Давлат дастурларининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. 
Шоира ҲАЙДАРОВА,Ибодатхон ЮЛДАШЕВА,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлариO‘zLiDeP фракцияси аъзолари Газета “Ишонч”2013 йил 18 июль, №85 (3278) 
  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме