21:00 01.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

АҲИЛ ОИЛАДА СОҒЛОМ БОЛА ТАРБИЯЛАНАДИ

Нукус давлат педагогика институтида O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ташкил этилган давра суҳбатида “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди.
– Давлат дастури барча аҳоли қатламлари вакиллари хоҳиш-истаклари ифода этилган халқчил, муҳим ҳужжатдир, – деди тадбирда сўзга чиққан O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари С.Турманов. – Шу боис, Дастурда давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлар эътибори оила, мактаб, соғлиқни сақлаш, соғлом авлод масалаларига қаратилганки, бу шу кунгача эришилган натижаларни янада яхшилашга хизмат қилади.
Тадбирда “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ҳеч бир юртдошимизни бефарқ қолдирмаслиги таъкидланди. Айни пайтда юртимизда етакчи сиёсий кучга эга бўлган O‘zLiDeP фаоллари ушбу муҳим ҳужжатда белгиланган вазифаларни амалга оширишга сафарбар этилган.
Учрашувда партиянинг “Аёллар қаноти” томонидан ишлаб чиқилган “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси шу мақсадга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
– Бугун, соғлом вояга етиши учун тамал тоши қўйилган бола – эртага йирик фермер, таниқли тадбиркор ёхуд муҳандис бўлиши мумкин, – деди давра суҳбатида қатнашган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати А.Қаландарова. – Шу маънода, “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган оилада меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳити, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёш оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг ўз иқтидорини рўёбга чиқариши учун зарур шароитлар яратиш каби биринчи даражали вазифалар ижросида барчамиз фаол иштирок этишимиз зарур.
Учрашувда партиянинг дастурий мақсадларини хотин-қизлар орасида кенг тарғиб этиш масалалари ҳам муҳокама этилди.
Тадбир якунида партия сафига янги аъзолар қабул қилинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме