17:45 03.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
...
Қаҳрамон Эргашев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг аъзоси,Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси
Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг муборак санаси, барчамиз учун энг буюк, энг азиз байрам – 22 йиллигига бағишланган тантанадаги нутқида ғоят чуқур маънога эга фикр айтдилар – Мустақиллик – бу ўз тақдири, ўз мамлакати тақдирини мустақил ҳал қилиш, унинг табиий, иқтисодий ва интеллектуал ресурсларига эгалик қилиш, ушбу улкан салоҳиятдан халқимиз фаровонлиги йўлида фойдаланиш, бунда қандай буюк тарих, маданият ва маънавиятга эга эканлигимизни чуқур англаш, кўп асрлик қадрият ва динимизни қайта тиклаш имкониятидир.Ўн йил олдин партиямиз тадбиркорлар ва ишбилармонлар, кичик бизнес ва фермерлар ҳаракати манфаатларини илгари сурувчи куч сифатида сиёсий майдонга чиқди ва улар давлат тараққиёти, ислоҳотларнинг барча ҳал қилувчи соҳа ва йўналишларида жадал ривожланиб, мамлакат олдида турган барча тўсиқларни бартараф этиш учун масъулиятни ўз зиммасига олишини мақсад қилиб қўйди. Мустақилликка эришишдан аввал биз ўзини оқламаган бир партиялик, буйруқбоз-маъмурий тизим, бир мафкура яккахонлиги шароитида яшадик, бу эса жамият ҳаётида салбий из қолдирди.Шу боис биз, O`zLiDeP аъзолари сифатида ўз тақдиримиз, мамлакатимиз тақдирини ўзимиз ҳал қилиш имконияти тўғрисида гапирганда, давлатимиз раҳбарининг ғояларини давом эттирган ҳолда кўп партиявийлик шароитида авваламбор жамият ва халқимиз орасида ҳурмат қозониш, ўз ғояларимиз, дастуримиз ва сайловолди ва сайлов кампанияларидаги амалий ишларимиз орқали сайловчилар қаторидан ўз издошларимизни топиш, энг кўп овоз тўплаш ва ўз вакилларимизни қонунчилик ва ижро ҳокимиятига илгари суриш, улар орқали эса ўз олдимизга қўйган ғоя ва орзу-интилишларимизни амалга ошириш лозим, деб ҳисоблаймиз.Ўз фикримни якунлар эканман, барчани аждодларимиз асрлар давомида орзиқиб кутган ва бугун халқимиз катта шодиёна билан нишонлаётган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 22 йиллиги билан табриклайман, зеро у ҳар биримизнинг ҳаёт мазмунини, онгимиз ва тафаккуримизни тубдан ўзгартириб юборди.
Муҳаббат Тўхтаева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг аъзоси,Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси
Сўнгги ой давомида Қонунчилик палатаси депутати сифатида ўз вазифамни бажарар эканман, мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида бўлдим ва бутун Ўзбекистон бўйлаб мазкур қутлуғ сананинг кенг ва шоду-ҳуррамлик билан нишонланаётганининг гувоҳи бўлдим. Одамлар ўз ҳаёти, қишлоғи ёки шаҳри мисолида Ўзбекистонда сўнгги йигирма икки йил давомида давлатимиз раҳбари бошчилигида улкан мақсадларга эришиш, демократик давлатни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида гапирмоқдалар. Бунда, O`zLiDeP электорати томонидан иқтисодиётни принципиал жиҳатдан янги асосда ташкил этишга тубдан ўтиш, одамларнинг турмуш даражаси ва сифати ҳамда обод бўлаётган ва қиёфаси тубдан ўзгараётган шаҳар ва қишлоқлар ҳақида алоҳида қайд этилди.Йигирма икки йил илгари эса республика ниҳоятда оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволда эди ва бир томонлама – хомашёга йўналтирилган иқтисодий ривожланиш, пахта ишлаб чиқариш бўйича тўлиқ монополия бўлган минтақа эди. Партиямизнинг ҳар бир вакили ва электорати аъзоси ушбу сўзларга қўшилишга тайёр.Бунда асосий ғоя – партиямизнинг, ҳар бир фаоли ва электорат вакилларимизнинг Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллигига бағишланган тантаналаридаги – “айтингчи, дўстлар, бу каби муҳим, жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган натижаларга истиқлолни қўлга киритмасдан туриб эришиб бўлармиди”, – деган саволларига – албатта ва ҳеч шубҳасиз йўқ жавобидир.Бундан ташқари, партиямиз ва электоратимизнинг ҳар бир вакили учун мустақиллик – бу фаровон бўлаётган келажагимизнинг мустаҳкам асоси, бу ҳар томонлама ривожланган, мустақил фикрлайдиган, ҳаётга қатъий қадамлар билан кириб келаётган ва ҳеч кимдан кам бўлмаган, бошланган эзгу ишларни давом эттиришга қодир баркамол авлодни шакллантиришдир.
Меҳриддин Муҳаммадиев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аъзоси,Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси
Мамлакатимиз ва давлатимиз ташқарисидаги юксак даражадаги турли дунё форумларида халқаро экспертлар ва кузатувчиларнинг кўплаб фикрларини эшитмоқдаман. Улар мамлакатимиз тарихан қисқа давр мобайнида ўзини таъминлай олмайдиган ўлкадан барқарор суръатлар билан ривожланаётган, ўз кучи ва салоҳиятига таянаётган, ўз сарҳадлари, халқининг тинч ва фаровон ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бўлган замонавий, мустақил ва суверен давлатга айланаётганини таъкидлашмоқда.Ўзбекистон нотинч ва таҳликали минтақада яшамоқда, бунда қарама-қаршиликлар, қуролли низо ва тўқнашувлар кучаймоқда. Шу боис, O`zLiDePнинг муҳим устуворлиги бу ҳақиқатан ҳам беқиёс бойлик – жамиятда ҳукм сураётган дўстлик, миллатлараро ва фуқаролар ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат ва бағрикенгликни мустаҳкамлашдан иборат. Партиямиз вакиллари ишончи комилки, лоқайд ва бепарво бўлиш мумкин эмас, чунки ҳаётнинг ўзи ҳар биримиздан янада ҳушёр ва огоҳ бўлишимизни, хавфсизлигимизга таҳдид солувчи барча уринишларни бартараф этишга тайёр туришимизни талаб этмоқда. Шунинг учун, давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллигига бағишланган тантаналардаги халқимиз онги-шуурига сингиб кетган “Бизга тинчлик ва омонлик керак” тамойилини амалга ошириш бўйича вазифаси O`zLiDeP учун партиявий ишларнинг энг долзарби бўлиб қолади.Хулоса ўрнида таъкидламоқчиманки, биз мустақилмиз, демак, ҳеч кимга қарам эмасмиз, миллий манфаатларимиз ва узоқ муддатли мақсадларимиздан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини изчил юксалтириш ва Ватанимиз обрў-эътиборини халқаро майдонда мустаҳкамлаш имкониятига эгамиз. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси мустақиллик – бу ушбу юксак марраларга эришиш учун мустаҳкам, қудратли пойдевор эканлигига ишончи комил.
Обсудить новость на Форуме