19:00 15.03.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
...
– Давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ишлаши, унинг сиёсий иродасини ифодалаши зарурлиги тўғрисидаги ғояни ҳаётга татбиқ этиш партиянинг давлат ва жамият қурилишини эркинлаштириш ҳамда демократлаштириш соҳасидаги устувор вазифаларидан биридир. Шу муносабат билан партия бунинг учун мамлакатда чинакам кўппартиявийликка ва сиёсий плюрализмга асосланган замонавий вакиллик парламент демократияси тизимини босқичма-босқич шакллантириш ва ривожлантириш зарур деб ҳисоблайди.Бу ғоянинг амалда рўёбга чиқарилиши ва кундалик ҳаётимизда чинакам намоён бўлиши давлатнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида барча сиёсий кучларнинг, биринчи навбатда, ўз сайловчиларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини, шу жумладан давлат қурилишининг муҳим соҳаси бўлган парламентнинг қонун ижодкорлиги ва қонунчилик фаолиятида ҳам ҳимоя қилувчи сиёсий партияларнинг роли ва масъулияти оширилишини талаб қилади.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси бир гуруҳ депутатларининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси, айнан, биринчидан, парламент қуйи палатасида қонун ижодкорлиги жараёнининг барча босқичларида сиёсий партиялар фракцияларининг роли ва масъулиятини кучайтиришга; иккинчидан, қонун лойиҳаларини фракциялар ва депутатлар гуруҳларида, шунингдек, масъул қўмитада кўриб чиқишнинг барча босқичларини янада батафсилроқ тартибга солишга қаратилган.Бундан ташқари, мазкур қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси Девонининг иши янада такомиллаштирилишини таъминлаши лозим бўлиб, Девон парламентнинг қонунчилик фаолиятида катта роль ўйнайди ҳамда фракцияларга, депутатлар гуруҳларига уларни сайлаган аҳолининг, сайловчиларнинг манфаатларини акс эттирувчи сифатли қонун лойиҳаларини тайёрлашда зарур бўлган ташкилий-услубий ва амалий ёрдам кўрсатади.Партиямиз парламент қуйи палатасининг қонунчилик фаолиятига қонун лойиҳаси масъул қўмита билан бир қаторда айни ўша муддатларда фракцияларга (депутатлар гуруҳларига) юборилишига доир тартибни жорий этувчи нормаларни, айниқса, қўллаб-қувватлайди.Қонун лойиҳасининг фракцияларга қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни масъул қўмита билан бир вақтда кўриб чиқишга киришиш ҳуқуқини берувчи, масъул қўмитанинг фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қонун лойиҳасига доир фикрлари ва таклифларисиз лойиҳа юзасидан ўз хулосасини чиқаришини таъқиқловчи ушбу нормалари сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳларига Қонунчилик палатасининг қонун ижодкорлиги фаолиятида ўз ваколатларини янада самаралироқ рўёбга чиқариш имконини беради.Бундан ташқари, қонун лойиҳасининг нормалари фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қонун ижодкорлиги жараёнининг барча босқичларида қонун лойиҳаси устида иш олиб боришда иштирок этиш ҳуқуқини кенгайтиради ва уларга қонун лойиҳасини олдиндан кўриб чиқиш босқичидаёқ сиёсий партияларнинг дастурий мақсадларидан, сайловчиларининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ўз нуқтаи назарларини шакллантириш, қонун лойиҳасининг у ёки бу қоидаси юзасидан ўз фикрларини ҳимоя қилиш имкониятини беради.
Обсудить новость на Форуме