15:45 07.12.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
...
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-йиллиги арафасида O’zLiDeP томонидан “Давлат ва жамият ривожланишининг бугунги босқичида мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида ўтказилган республика илмий-амалий анжуманида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш йўналишида иштирок этдим. Анжуманда ҳар бир иштирокчи ўз илмий ишларини тақдимот қилишди. Менинг илмий ишим “Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари замирида жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш” мавзуида бўлиб, барча иштирокчи ва экспортларга катта қизиқиш уйғота олди. Мазкур илмий ишим жиноят-процессуал қонунчилигини янада такомиллаштиришга бағишланган бўлиб, у мазмун-моҳиятига кўра мамлакатимизда суд-уқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг узвийлигини ўзида акс эттиради. Энди бевосита анжуманга тўхталадиган бўлсак, ушбу тадбир орқали нафақат ўз илмий изланишларимизни намойиш этдик, балки юртимизнинг турли ҳудудларидан келган иштирокчилар билан ўзаро тажриба алмашиш имконига ҳам эга бўлдик.Конференцияда Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлатни барпо этишга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётгани аниқ мисолларда кўрсатилди. Маълумки, ҳуқуқий давлатда Конституция ва қонун устиворлиги таъминланади, самарали, мустақил, холисона ва фуқаролар фойдаланиши имконияти бўлган судлар, ҳуқуқ-тартибот органлари мавжуд. Ҳуқуқий давлатда энг олий қадрият – бу инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларидир.Шу маънода алоҳида таъкидламоқчи эдимки, мамлакатимизда мустақил судлар, адвокатура институти, олти мингдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар, мустақил оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик институтларидан иборат бўлган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг яхлит тизими яратилган. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар – Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Амалдаги қонунчиликни мониторинг қилиш институти, Адлия, Ички ишлар вазирликлари, Бош прокуратурадаги махсус бўлинмалар фаолият юритмоқда. Инсон ҳуқуқлари соҳасида узлуксиз таълим ва маърифат тизими шакллантирилди. Мамлакатимизда адвокатура мустақиллигини таъминлаш, адвокатлар мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, адвокат касби нуфузини юксалтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар фуқароларнинг суд юритувининг исталган босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини белгиловчи конституциявий меъёрни тадбиқ этишга қаратилган ислоҳотларнинг ажралмас қисми бўлганлигини таъкидлашнинг ўзи кифоя.Мазкур анжуманда мен ўз йўналишим бўйича биринчи ўринни қўлга киритдим. O’zLiDeP томонидан ўтказилган ушбу танлов бизнинг ҳам назарий ҳам амалий билимларимизни янада бойитишга, катта тажриба алмашишга яқиндан кўмак берди.
Обсудить новость на Форуме