23:15 24.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
...
Таъкидлаш лозимки, Президент Ислом Каримовнинг мазкур ташрифи мунтазамлик касб этган олий даражадаги мулоқотларнинг мантиқий давоми бўлди, томонларнинг ўзаро муносабатларнинг барча соҳаларидаги амалий ҳамкорликка янги суръат бахш этишга бўлган муштарак интилишини яққол намойиш этди.Ўзбекистон-Жанубий Корея ўртасидаги барча соҳалардаги ҳамкорлигига юқори баҳо бериш зарур, зеро у тобора кенгайиб, мазмунан бойимоқда. Корея Республикаси Ўзбекистоннинг узоқ муддатли, ишончли ва вақт синовидан ўтган стратегик шериги бўлиб, мамлакатларимиз ўртасида мустаҳкам, тизимли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик қарор топган. 2011 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,6 миллиард АҚШ долларидан ошди, жорий йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич қарийб 50 фоиз ўсди. ЎзЛиДеП ишончи комилки, Корея Республикаси – бу Ўзбекистоннинг узоқ муддатли, ишончли ва вақт билан синалган стратегик ҳамкоридир.
Обсудить новость на Форуме