23:15 24.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
...
Бу борада икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштириш суръатларини келтириш мумкин. Бугунги кунда Ўзбекистонда 400 дан зиёд қўшма корхона, жумладан, юз фоиз Корея капитали иштирокида 64 корхона ташкил этилган. Кореялик бизнес вакилларининг фаол иштироки натижасида мамлакатимизда қатор стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда, хусусан, “Сурғил” кони негизида қиймати 4 миллиард долларлик Устюрт газ-кимё комплекси ва Навоий шаҳрида интермодал логистика мажмуи барпо этилмоқда. “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасини, Навоий шаҳри аэропорти базасидаги халқаро интермодал логистика маркази ва “Ангрен” эркин индустриал зонасини янада ривожлантириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон раҳбарининг Корея Республикасига жорий йил сентябрь ойида амалга оширган ташрифи доирасида фабул қилинган ҳужжатлар ўзаро ҳамкорликнинг машинасозлик, энергетика, енгил саноат, фармацевтика, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, нефть-кимё, электроника маҳсулотлари ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳаларини ҳам қамраб олган.
Бир сўз билан айтганда, бу билан стратегик ҳамкорликнинг негизи янада мустаҳкамланмоқда ва уларни сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқиш, икки мамлакат халқларининг туб ва узоқ муддатли манфаатларига жавоб берадиган ҳамкорликни ўзаро манфаатли соҳаларда фаоллаштириш учун ижобий асослар яратилмоқда.
Обсудить новость на Форуме