23:15 24.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

...

 Жумладан, Ўзбекистоннинг географик жойлашуви, замонавий транспорт коммуникациялари, юксак интеллектуал салоҳияти, қулай инвестицион муҳити ва замонавий технологияларни изчил ўзлаштириш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар Жанубий Корея ишбилармон доираларининг мамлакатимиз билан ҳамкорликка қизиқишини янада оширмоқда. Навоий шаҳридаги халқаро аэропорт ҳудудидаги «Кореан Эйр» авиакомпанияси фаолияти ҳамда трансконтинентал интермодал хаб ишидаги иштироки алоҳида эътиборга лойиқ. Бу ерда ҳар ҳафтада Осиё ва Европанинг  йирик иқтисодий ва молиявий марказларига 24 тагача учишлар амалга оширилади. Жанубий Корея бизнеси вакиллари «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий ҳудудни ривожлантириш, бу ерда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишда фаол қатнашмоқда. Ўзбекистон ва Жанубий Корея улкан иқтисодий салоҳиятга эга мамлакат бўлганлари учун бу янада муҳим аҳамиятга эга. Корея Республикаси Ўзбекистоннинг энг йирик инвестицион ҳамкорларидан биридир. Мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик барқарор ривожланаётир. Иқтисодиёт соҳасида энг қулай тизим жорий этилган. Давлатларимиз ўртасида ўзаро манфаатли инвестицион ҳамкорликни таъкидлаш лозим, жумладан, Ўзбекистонда Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) линияси бўйича таълим, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, энергия таъминоти, қишлоқ хўжалиги ва экология каби соҳаларда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишда молиявий-техник ёрдам беришга доир инвестицион ҳамкорликдир. Яқин ўзаро ҳамкорлик Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки каби халқаро молиявий институтлар, шунингдек, Осиёда валюта ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида кўп томонлама ташаббуслар доирасида ҳам кузатилмоқда. 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме