17:15 19.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
...
Мен Олмазор туманидаги 326-сонли Давлат ихтисослаштирилган умутаълим мактабининг 9-синф ўқувчисиман. Расм чизишга бўлган қизиқишим баланд. Устозим Саодат Хидоятовадан рассомчиликнинг манзара жанри бўйича сабоқ олмоқдаман. Расм чизишдан ташқари ахборот технологияларига ва спортнинг сузиш турига қизиқаман. Ахборот технологиялари соҳасидаги янгиликларни доимо кузатиб бораман.Келажакдаги режаларим ўқишни тамомлаб Турин политехника университетига ўқишга кириш ва ўзимнинг шахсий кўргазмамни ўтказиш. “Ишбилармон талаба” стипендияси учун ўтказилган кўрик-танловда энг аввало, ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий билимларини ўрганишга алоҳида эътибор берилаётгани менга катта қизиқиш уйғотди. Шунингдек, иштирокчиларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билими ҳамда дунёқарашлари қай даражада эканлигига ҳам алоҳида аҳамият беришди. Айтайлик, ўтказилган оддий бир мулоқотнинг ўзидан иштирокчи тенгдошларим кўплаб нарсаларни ўрганишди. Биргина, микромолиявий хизматлардан фойдаланиш бўйича билимларни ошириш ва уларга амалий кўмак бериш масалалари атрофлича муҳокама қилиниши иштирокчи ёшлар учун энг қимматли ахборот ҳисобланади. Танлов давомида бўладиган амалиёт дарслари дебат ва очиқ мулоқот шаклида ташкил этилиб, унда гуруҳ иштирокчилари маълум бир йўналиш ва мавзу бўйича баҳс-мунозара юритишди ва шу орқали олган барча билимларини мустаҳкамлашга эришдилар. Ушбу тадбирнинг ёшларимиз учун энг қизиқарли жиҳатларидан яна бири бу кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик ва бошланғич сармояларни шакллантиришга кредитлар ажратиш қоидалари ва амалиёти каби мавзуларда мутахассисларнинг маърузалари бўлди. Чунки, яхши мутахассислардан йўл-йўриқ ва тавсиялар олган ёшлар бизнесни бошлашдаги дастлабки ва кейинги босқич жараёнларида учрайдиган баъзи бир муаммоларни ечиш амалиётини ўргатишнинг самарали усулларини йўлга қўйишларига эришадилар. Бу эса ёшларнинг муайян фаол, билим-салоҳиятли қатламини шакллантириш ҳамда уларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, олган билимларини амалиётда қўллашлари учун кўмаклашишга хизмат қилаётгани яққол намоён бўлади.
Бахтиёр Ҳидоятов, Олмозор туманидаги 326-сонли Давлат ихтисослаштирилган умутаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси, “Ишбилармон талаба” стипендияси учун кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи 2-ўрин совриндори
Обсудить новость на Форуме