17:15 19.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
...
6 ёшимдан буён тикувчиликни сир-асрорларини ўрганиб, шу кунгача қизиққан ҳунарим бўйича фаолият олиб бораяпман. Ушбу ҳунарга қизиқишим боис Яккасарой енгил саноат касб-ҳунар коллежида соҳам бўйича таҳсил олмоқдаман. Ҳозирда мен коллежда устозларимдан сабоқ олиб, тикувчилик ҳунари сирларини янада мукаммал тарзда ўрганяпман. Тикувчиликдан ташқари бисёр тўқишни ҳам биламан. Бисер ёрдамида ўзим ясаган эсдалик совғаларим коллекциясини тайёрлаяпман. Тикиш-бичишдан ташқари спортнинг енгил атлетика турига қизиқаман ва мунтазам шуғулланиб келаман. Келажакдаги мақсадим етук моделер-дизайнер бўлиш.Айтиш лозимки, бу йилги “Ишбилармон талаба” стипендияси учун ўтказилган кўрик-танлови ўтган йилларга нисбатан кенг қамровли тарзда олиб борилди. Йилдан йилга танловда қатнашиш истаги бўлган ёшларнинг сони анча кўпчиликни ташкил қилаётганини танлов давомида яна бир бор амин бўлдим. Тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатига интилиш кучайиб бораётган бир пайтда, ушбу танлов биз ёшлар ҳаётида муносиб ҳисса қўшаётганлигидан мамнунмиз. Барча жойларда лойиҳанинг асл моҳиятини тенгдошларимиз жуда тўғри талқин қилиб, бор вужуди билан ҳаракат қилишди. Қисқача айтганда, мазкур лойиҳа доирасида ўтказилаётган чора-тадбирлар давомида тадбиркорлик соҳасига иштиёқманд ёшларни топиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилинмоқда. Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ҳамда уларда тадбиркорлик ва кичик бизнесга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш, ёш тадбиркорларнинг ҳуқуқий, иқтисодий, сиёсий билим ва кўникмаларини янада ошириш, ёшлар томонидан яратилаётган инновацион лойиҳаларни хусусий сектор фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш O`zLiDeP партияси олдига турган устувор вазифалар эканлигидан хабардорман. Шу боис ҳам O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” томонидан ўтказилган “Ишбилармон талаба” стипендияси учун кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи фахрли 1-ўринни эгаллаганимдан жуда хурсандман. Кейинги йил партиянинг бошқа лойиҳаларида ҳам иштирок этиб, партия “Ёшлар қаноти”нинг фаоли бўлмоқчиман.
Дилноза Собирова,Яккасарой енгил саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, “Ишбилармон талаба” стипендияси учун кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичи 1-ўрин совриндори
Обсудить новость на Форуме