12:30 15.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

...

 Мамлакатимиз ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида тадбиркорлик фаолиятининг ўрни, роли ва аҳамияти аҳолимиз томонидан чуқур англаб етилмоқда. Албатта, бунинг замирида юртбошимиз раҳбарлигида истиқлол йилларида юртимизда олиб борилаётган одилона сиёсатнинг бир натижаси,  - дейди Бағдод туманида ўтказилган давра сухбати иштирокчиси, “Водий траде” корхонаси раҳбари Толибжон Юнусов. - Айниқса, юртбошимиз тасдиғи билан амалиётда биз тадбиркорларни вақтини тежашда аҳамияти самарали бўлган тартибни жорий этилиши диққатга сазовор.  Яъни, яқинда кучга кирган фармонга кўра биргина статистик, молия, солиқ ҳисоботлари ҳамда бошқа ҳисоботларни тайёрлаш, тақдим этиш тартибидаги турларини бекор қилиш ва бир-бирини такрорловчи шаклларни бирлаштириш эвазига ана шундай ҳисоботлар миқдорини, шунингдек, уларни тақдим этиш даврини белгиланган муддатлардан қисқартириш тўғрисидаги тартибни жорий этилиши, менимча барча ишлаб чиқарувчи субьект фаоллари нуқтаи назаридан бир томондан маҳсулот сифатига катта ижобий таъсир кўрсатишини, шунинг билан “қоғоз иши” билан боғлиқ ҳаражатларни бир мунча қисқаришига туртки беради.
Худди шундай фикр мулохазаларга бой бўлган давра сухбатлари бугунги кунда Фарғона вилоятининг барча туман (шаҳар) ларида тадбиркорлар, фермерлар ва барча ишбилармонлар доираси вакиллари иштирокида ўтказилмоқда. Тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказишда Қува, Тошлоқ, Бувайда, Учкўприк, Қўштепа, Риштон, Олтиариқ, Бешариқ, Ўзбекистон, Фурқат туманлари ҳамда Марғилон шаҳар хокимликлари, тегишли ташкилотларнинг ҳамкорлиги катта рол ўйнамоқда.Шу ўринда мана шундай тадбирларни мунтазам  равишда аҳоли орасида ўтказиб боришни тизимга солинганлиги O’zLiDePнинг бу ҳам бир тажрибаси эканини яъни, бугунги кунда фуқаролар зарур вақтда маълум мавзуда ишончли ахборот олиш хуқуқидан фойдаланишларига имкон яратаётгани, соҳа мутахасисларини тавсияларини  олишга, кези келганда жойида мавжуд муаммоларни бартараф этишга эришаётганини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме