19:45 31.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

...

 O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган “Диплом билан бизнесга” лойихасида  Жиззах политехника институти талабаси Фарход Сапарниёзов “Ковул етиштирувчи фермер хўжалиги” бизнес лойиҳаси билан иштирок этиб, 3,7 млн. сўмлик имтиёзли кредит олишга эришди. Ушбу кредит ёрдамида ковул ўсимлигини маданий ҳолда етиштириш, ковул ғунчалари ва меваларини қайта ишлаш билан шуғулланади. Фарходнинг айтишича, ковул  етиштирувчи фермер хўжалигини ташкил қилиш, ковулни маданий ҳолда етиштириш, ковул ғунчалари ва меваларини қайта ишлаш бўйича унда етарли тажриба ва малака мавжуд. Чунки, у бу йўналиш бўйича ўзи таҳсил олаётган институт тажриба-участка майдончасида доимий равишда тажриба ўтказиб келади ва  ковул ўсимлигини маданий ҳолда етиштириш борасида амалда самарали натижа берган. Фарход “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси унга ва ўзига ўхшаган ишбилармон ва тадбиркор ёшларга ўз фаолиятларини йўлга қўйишга кўмак бераётганлигини таъкидлади.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме