18:45 04.07.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
...
Шу кунларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан “Мустаҳкам оила йили” Давлат Дастури доирасида республикамизнинг барча худудларида “Мулкдор оила” лойиҳасининг вилоят босқичлари бўлиб ўтмоқда.
2012 йил 4-5 июнь кунлари Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан мазкур лойиҳа доирасидаги ўқув-семинарнинг вилоят босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси, Марказий банк ҳамда етакчи тижорат банклари ҳисобланган — «Агробанк», «Микрокредитбанк», «Ўзагросуғурта» давлат акциядорлик-суғурта компанияси билан ҳамкорликда ўтказилаётган ушбу лойиҳанинг туман босқичларида 200 дан ортиқ деҳқон хўжаликлари ва оилавий тадбиркорлик субъектлари қатнашиб, уларнинг 115 таси вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Ўқув семинарга соҳа мутахассислари, олимлар ҳамда амалий бизнес тажрибасига эга бўлган тадбиркор ва фермерлар жалб этилди. Улар янги ўқув технологиялар, интерфаол услублар, кейс-стади, сўровномалар, маърузалар, баҳс - мунозаралар шаклида машғулот олиб боришди, шунингдек, гуруҳ иштирокчилари маълум бир йўналиш ва мавзу бўйича мунозара юритишди ва шу орқали олган барча билимларини мустаҳкамлашга эришдилар.
Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни барқарор ривожлантиришда банк-молия муассасалари томонидан амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар, тадбиркорлик лойиҳаларининг банклар орқали молиялаштиришнинг ҳуқуқий асослари ҳамда кредитларни расмийлаштириш жараёнлари ва шарт-шароитлари ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар бериб борилди.
Семинар давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда оилавий тадбиркорликнинг ташкилий ва ҳуқуқий асослари, деҳқон хўжалигига асосланган оилавий бизнесни ташкил этиш, оилавий тадбиркорлик (деҳқон хўжаликлари)ни ривожлантиришда суғурта бозори, унинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва афзалликлари, шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда банк муассасаларининг ўрни ва аҳамияти, банк муассасаларидан кредит маблағини олиш йўллари ва ундан самарали фойдаланиш, гаров таъминотининг турлари ва гаров ҳужжатларини расмийлаштириш тартиблари тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлдилар.
Семинар – тренинг якунида ҳар бир иштирокчи ўз бизнес режалари тақдимотини намойиш қилишди. Бизнес-лойиҳалар тақдимотининг натижалари танлов асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳоланиб, танлов ғолиблари аниқланди ва энг яхши бизнес лойиҳа эгаларига ҳамкор ташкилотларнинг сертификатлари топширилди.
Обсудить новость на Форуме
29 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |