11:45 06.07.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
...
Юртбошимизнинг 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан ходимларига йўллаган табригида жамоатчилик назорати институтини кучайтириш масаласига яна бир карра эътибор қаратилгани бежиз эмас, албатта. Чунки жамоатчилик назорати қонунийлик, демократия, шаффофлик, ахборот очиқлиги, холислик ва ихтиёрийлик тамойилларига асосланиб, жамиятда адолат мезонини сақлаш, шахс ва жамият манфаатларини таъсирчан ҳимоялашга қаратилган оммавий ҳаракатдир. Бу борада давлатимиз раҳбарининг «ахборот эркинлигини таъминлаш, давлат ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, уларни одамларнинг ўз фикр ва ғояларини, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ўз муносабати ва позициясини эркин ифода этадиган минбарга айлантириш бугунги кунда энг долзарб вазифамиз бўлиб қолаётгани» ҳақидаги фикрлари айниқса муҳим аҳамиятга эгадир.
Ҳақиқатан ҳам жамоатчилик назоратинининг таъсирчанлигини таъминлашда ОАВ ўрни беқиёсдир. Чунки давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қабул қилаётган қарорлар ва уларнинг ижросини фақат тўртинчи ҳокимиятгина жамиятга етказиши мумкин. Бундан ташқари, у миллионлаб фуқароларимизнинг воқеа ва ҳодисаларга нисбатан ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этадиган минбардир. Ислоҳотларнинг янги босқичида эса жамоатчилик назорати институтининг ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда уни ҳаётга кенг жорий этиш энг долзарб вазифалардан саналгани учун ҳам ушбу масала O`zLiDeP фракцияси аъзолари томонидан атрофлича ўрганилиб, айни кунда «Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш устида жиддий изланишлар олиб борилаяпти.
Обсудить новость на Форуме