12:01 15.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
.
Қаҳрамон Эргашев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси:
Концепцияда белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш маҳалланинг хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш соҳасида муҳим мавқени эгаллашига хизмат қилади. Булар фуқаролик жамиятнни шакллантиришнинг икки фундаментал жиҳати, яъни мулкдорлар қатламини кенгайтириш ва ўзини ўзи бошқариш институти билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган вазифани ўзаро уйғунлаштиради. Бизнингча, ишлаб чиқиладиган янги қонунда тадбиркорлик фаолияти жараёнида шаклланадиган оилавий муносабатларнинг барча ҳуқуқий жиҳатлари, оиланинг алоҳида ижтимоий тузилма сифатидаги ўзига хос хусусиятлари, иш юритишнинг тарихий анъана ва кўникмалари ҳамда мазкур соҳада юзага келган муносабатлар ҳисобга олиниши зарур. Бунда оилага иқтисодий муносабатлар субъекти сифатида қаралиб, ҳамкорликнинг конструкцияси, яъни оила аъзолари, оилавий бизнес раҳбари ва оиланинг ўзи ягона бўғин сифатида шаклланади. Ялпи оилавий манфаатлар пировард натижада уюшқоқликка, аниқ мақсад механизмини ишлаб чиқишга олиб келади, албатта. Ўзаро иқтисодий муносабатлар алоҳида аъзолар — бизнес иштирокчилари саъй-ҳаракатларини ягона мақсад сари йўналтириб, тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш имконини беради. Бунга бошқаларни мажбурлаш ёки уларнинг ҳуқуқларини чеклаш орқали эмас, балки оила аъзолари дунёқараши ва маънавий қадриятлари асосида эришилади.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |