14:46 24.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
.
Миродил АБДУРАҲМОНОВ, «XXI asr» ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири:
— Бугунги суҳбатимиз якунида шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Президентимиз томонидан яратилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» юртимизда истиқлолнинг илк йилларидан самарали амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг сифат жиҳатидан янги босқичини бошлаб берди. Кенг жамоатчилик, халқаро таҳлилчилар, нуфузли экспертлар томонидан эътироф этилаётган ва атрофлича ўрганилаётган мазкур тарихий ҳужжат мамлакатимизни жаҳоннинг ривожланган давлатлари қаторига олиб чиқишдаги навбатдаги муҳим қадамдир.
Концепцияда давлат бошқарувини демократлаштириш — халқ эрки ва иродасини ифодалайдиган қонун чиқарувчи олий орган — парламентнинг жамиятимиздаги ролини ошириш тақозо этилаётганига алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас.
Хусусан, Конституциямизнинг 98-моддаси янги таҳрири ушбу йўналишда ҳам мамлакатимизда «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилининг амалда татбиқ этилиши ва давлат бошқарувидаги босқичма-босқичлик ҳуқуқий ислоҳотлар асоси эканидан далолатдир.
Миллий парламентаризмни ривожлантириш борасида кўзда тутилган ўзгартишлар бу йўналишда ҳам юртимизда ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш тамойилига қатъий риоя қилинаётганининг ёрқин ифодаси бўлиб, давлат бошқарувини янада демократлаштириш жараёнларига ҳуқуқий асос бўлиши баробарида сиёсий партиялар, хусусан, O`zLiDePнинг ролини кучайтиради ва партия фаолияти самарадорлигини кескин оширишни тақозо этади. Демак, аҳоли манфаатларини бевосита сиёсий партиялар орқали қонунчилик даражасига кўтариш ва улар илгари сурган ғоя-мақсадларни нафақат парламент, балки ижроия ҳокимияти орқали ҳам амалга ошириш имкониятлари янада ошади.
Бундан қандай хулосалар чиқариш мумкин? Биринчидан, партия қурилиши соҳасидаги ишлар тубдан қайта кўриб чиқилиши, кучли кадрлар захираси яратиш масаласига асосий эътибор қаратилиши лозим. Бунда, айниқса, ёшлар, шижоатли, ташаббускор ва интеллектуал жиҳатдан бой кадрлар билан партия сафини кенгайтириш ниҳоятда муҳимдир. Парламент назоратининг барча шаклларидан фойдаланган ҳолда жойлардаги мавжуд муаммоларни таҳлил этиш, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатларидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий-иқтисодий дастурларни яратиш, амалдагиларининг ижросини эса қатъий назоратга олиш керак. Шу ўринда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликни янгича қарашлар ва талаблар асосида ривожлантириш жойлардаги фаолларимизнинг бирламчи вазифасига айланиши керак. Маълумки, ҳар қандай ғоя кенг ва изчил тарғиботни талаб этади. Концепцияда белгилаб берилган талаблар эса партиянинг ОАВлари билан ҳамкорлигини бутунлай ўзгартиришини тақозо этмоқда.
Албатта, ҳар қандай режа-мақсад ўз-ўзидан амалга ошмайди. Бу, ўз навбатида, мазкур Концепцияда кўзда тутилган вазифаларни бажаришда қатъийлик ва изчилликни, фаол ва омилкор бўлишни, унинг мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламлари, айниқса, O`zLiDeP электоратига етказишда барчамизнинг масъул эканимизни англатади.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |