13:41 26.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

.

24 февраль куни Гулистон Давлат Университетида O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури доирасида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг ижтимоий - сиёсий фаоллигини янада ошириш борасида O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида талабалар билан очиқ амалий мулоқот ўтказилди.

Унда O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари,  университет ўкитувчилари ва талаба - ёшлар иштирок этди.

Учрашувда маҳаллий Кенгаш депутати А.Жўраев сўзга чиқиб, ёшларга бугунги кунда депутатлар томонидан ёшлар муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ижобий ҳал этиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, O`zLiDeP «Ёшлар қаноти» томонидан ташкил этилган «Парламентда менинг ўрним», «Диплом билан бизнесга», «Ишбилармон ўқувчи» каби ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган лойиҳаларнинг амалий натижалари ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, тадбирда «Бўстон» сайлов округидан сайланган вилоят Кенгаши депутати Л.Абдуллаев, бугунги кунда вилоятда олий ва ўрта - махсус ўқув юртларини битирувчиларини иш билан таъминлаш масалалари, ташкилот-муассасалар билан битирувчилар ўртасида тузилган шартномалар ва уларнинг амалдаги фаолияти хусусида тўхталиб ўтди.

Оқолтин туман Кенгаши депутати Г.Ёдгорова вилоятда амалга оширилаётган тиббиёт соҳасидаги ўзгаришлар, жисмонан ва манъан соғлом бўлиб вояга етишларини таъминлаш, яқин қариндошлар ўртасида тузилаётган никоҳларнинг салбий натижалари ҳамда уларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

Тадбирда, Партия Дастури ва ғояси билан яқиндан танишган талаба -ёшлар тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш усуллари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме