18:33 08.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
____________________________________________________________________________________________________________
O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» номли маърузасидан келиб чиқадиган партиявий вазифаларга бағишланди.
Давра суҳбатида сўзга чиққанлар томонидан мазкур концепциядан келиб чиқувчи партиявий вазифалар, шунингдек, партия фаоллари ва электорати вакилларининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»да амалга ошириши лозим бўлган вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маълумки, мамлакатимизда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва аҳоли турмуш сифатини оширишга йўналтирилган ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ўзгаришлар жараёнида O’zLiDePнинг фаол иштирок этаётгани алоҳида аҳамиятга эга. Чунончи, партия ўз фаолиятида хотин-қизларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш ва улар учун янги иш ўринларини ташкил қилиш каби масалаларни ҳам қатъият билан кун тартибига қўймоқда.
Тадбир давомида жорий «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»да мулкдорлар қатлами вакиллари сонини кўпайтириш ва кичик бизнесни иқтисодиётимизнинг таянч бўғинига айлантириш йўналишидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, бу борада аёлларни, айниқса, чекка қишлоқларда яшовчи хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш орқали уларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш партия олдидаги долзарб вазифалардан бири экани қайд этилди.
Обсудить новость на Форуме