18:30 23.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

3368 нафар аъзога бош БПТ раиси

Самарали меҳнат, мустаҳкам интизом нафақат партиянинг қуйи ташкилоти, балки катта бир корхона ютуқларининг ҳам бош омилига айланиб боряпти. Табиийки, ҳар қандай сиёсий партиянинг қиёфасини, нуфузини  унинг жойлардаги қуйи бўғинлари томонидан олиб борилаётган ишлар натижаси белгилайди. Чунки, бошланғич ташкилотлар аҳоли орасида партия дастурий кўрсатмаларини тарғибот этувчи, бир сўз билан айтганда электорат билан бевосита ишловчи асосий тизимдир.Гулистон шаҳридаги “Гулистон экстрактёғ” очиқ акциядорлик жамияти қошидаги БПТ нафақат шаҳарда, балки вилоятда O`zLiDeP нуфузини оширишда кўпчиликка ибрат бўляпти. 718 нафардан иборат меҳнат жамоасининг 368 нафари  O`zLiDeP аъзоси эканлигини ўзиёқ фикримизнинг ёрқин исботидир.- Корхонамиз жамоасининг аксарият қисмини ёшлар ташкил этади. Табиийки, улар янгиликка интилувчан, изланувчанликлари билан катта ёшлилардан ажралиб туради. Айниқса, уларнинг сиёсий фаолликлари ошгани сайин нафақат бошланғич партия ташкилотимиз, балки корхонамиз фаолияти ҳам жонланмоқда. Шунингдек, партияга аъзо бўлишни истовчилар сони йил сайин ортиб бормоқда,-  дейди “Гулистон экстрактёғ” ОАЖ бош муҳандиси, Гулистон шаҳар Кенгаши депутати, БПТ раиси Ҳусанжон Каримов. 1981 йилда ташкил этилган “Гулистон экстрактёғ” корхонасида бугун 6 турдаги маҳсулотлар (ўсимлик ёғи, хўжалик совуни, шрот, шелуха, кунжара) ишлаб чиқарилмоқда. Асосан вилоятимизда ишлаб чиқариладиган чигит хом ашёсини қайта ишлайдиган корхона кунига 800 тонна чигитни қайта ишлаш ва 70 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, унинг шаҳар саноат ишлаб чиқаришдаги улуши 26,9 фоизни ташкил этади.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш бўйича корхона томонидан 9 ой мобайнида маҳсулот таннархини 1,39 фоизга камайтиришга эришилди. Бу асосан маҳсулот ва хом ашё ҳаражатларини камайтириш ва энергия ресурсларини тежаш ҳисобига бўлди, албатта. - БПТларга сиёсий етук, ташкилотчилик қобилияти бор фаолларимизнинг раҳбарлик қилишлари фаолиятимизни енгилаштиради. Чунки улар ўз сафларига тиришқоқ, изланувчан ва ташаббускор кадрларни жалб этиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини аҳолига етказадилар. БПТ раиси Ҳусанжон Каримов ана шундай етакчиларимиздан бири, - дейди O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Ўткир Жўраев.- Биз ўз фаолиятимиз давомида фақат аъзоликка қабул қилиш, байрамолди тантаналарни ташкиллаштириш ва учрашувлар уюштириш билан чегараланиб қолаёганимиз йўқ, балки асосий эътиборни аъзоларимизнинг ҳуқуқий-сиёсий билимларини ошириш, улар ўртасида партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиб қилиш ҳамда партиямиз ҳаётидаги янгиликларидан ўз вақтида хабардор қилиб бормоқдамиз - дейди Ҳусанжон Каримов Хулоса қилиб айтганда, корхона қошидаги БПТда атрофида бирлашган партия азолари ўзларининг интизомлари, соғлом фикрлари ва ташаббускорликлари билан жамоага ибрат бўлишмоқда. Бу эса катта бир жамоада соғлом рақобат ва ишчанлик муҳитини шакллантириб, улкан ютуқлар омилига сабаб бўляпти.
Феруза УмароваO’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши  Матбуот хизмати раҳбари  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме