20:00 14.01.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

2014 – ҚИШЛОҚ МУЛКДОРЛАРИ УЧУН ЯНАДА УЛКАН НАТИЖАЛАР ЙИЛИ БЎЛАДИ

Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги барча юртдошларимиз қатори O’zLiDeP аъзолари, тадбиркор ва қишлоқда ҳал қилувчи кучга айланган фермерларни янги марралар сари чорлади.

— Юртбошимиз табригидан ўрин олган истиқболли режалар, энг аввало, тўкин-сочинликка, иқтисодиётимизни янада юксалтиришга улкан ҳисса қўшаётган тадбиркорлар ҳамда дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлаётган фермерларга жуда катта ишонч бағишлади, — дейди O’zLiDeP аъзоси, «Шавкат» фермер хўжалиги раҳбари, «Фидокорона хизматлари учун» ордени соҳиби Шавкат Турсунов. 

Мана, бир мисол. 2013 йилда қашқадарёлик фермерлар томонидан 400 минг тоннадан ортиқ пахта, 1 млн. тонна ғалла ишлаб чиқарилиб, 420 минг тоннаси давлатга сотилди. Айни пайтда вилоятимизда 7139 та фермер хўжалиги бўлиб, уларнинг 1839 таси кўп тармоқли хўжаликлар сифатида фаолият олиб бормоқда. 

Шу ўринда Юртбошимиз табригида 2013 йили аҳоли даромадлари 15,7 фоиз, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори 20,8 фоизга ўсгани қайд этилганини алоҳида таъкидлаш лозим. Бир ўйлаб кўрайлик: дунёда ишсизлик муаммоси тобора долзарб бўлиб бораётган, кўплаб давлатлар иқтисодиёти инқироз асоратларидан қутула олмаётган бир пайтда қандай қилиб ана шундай натижаларга эришдик? Бу, шубҳасиз, Президентимизнинг узоқни кўра билишлари, мустақилликнинг дастлабки йилларида тўғри йўл танлаганлари натижасидир. Юртбошимиз табригини эшитиб, 2014 йилда бу натижалар янада салмоқли бўлишига ишонч ҳосил қилдим. Мен ҳам ана шундай муҳим жараёнда иштирок этиш бахтига муяссар эканимдан фахрландим.***
Тошниёз КАРИМОВ,Қамаши туманидаги «Тошниёз Жомуродович» фермер хўжалиги раиси, халқ депутатлари туман кенгаши депутати
Агар яқин тарихга назар ташласак, собиқ иттифоқ даврида ҳатто янги машина олишга, каттароқ иморат солишга ҳам ҳадиксирардик. Бугун эса замонавий автомобиллар, қад ростлаётган кўркам уйларни кўриб, беихтиёр шукрона қиламиз. Мен ҳам истиқлол туфайли мулкдор бўлдим, фермер хўжалиги ташкил этдим. Ўтган йили 10 гектардаги боғимиз ҳосилга кирди. 3 гектарли яйловда чорва боқамиз. 30 гектар ғалла майдонининг ҳар гектаридан 50 центнердан ҳосил кўтардик. 25 гектар ерга чигит экиб, 44 центнердан пахта ҳосили олдик. Ҳар йили 130-150 млн. сўм атрофида даромад қилаяпмиз. Айни пайтда сут ва жунни қайта ишлайдиган цех ташкил этиб, 20 та янги иш ўрни яратдик. Туманимизда цитрус мевалар етиштиришнинг ҳадисини олган тадбиркорларга эргашиб иссиқхона ҳам қура бошладик. Буларнинг барчаси, шубҳасиз, фермерлар учун яратилган қулай шароит ва имтиёзлар натижасидир.

Юртбошимизнинг Янги йил табригини эшитиб, кучимизга куч, ғайратимизга ўн ғайрат қўшилди. Унда белгилаб берилган вазифалар эртанги кунимизнинг янада ёруғ бўлишидан далолатдир. Бу улуғвор ишларни амалга оширишда барчамиз камарбаста бўлишимиз, бор билим ва тажрибамизни эл-юрт маъмурлиги ва равнақига сафарбар этмоғимиз керак.                              «ХХI asr» мухбири С.Икромов тайёрлади. 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме