20:15 08.01.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
2012 йил - янги имкониятлар йили
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган парламент эшитувида кейинги ўн йилда нодавлат оммавий ахборот воситалари сони 2 баробарга ошгани таъкидланди.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг “Нодавлат оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлари тўғрисида”ги ахбороти эшитилган тадбирда асосий эътибор бугунги глобаллашув жараёнларида оммавий ахборот воситалари кишилар онги ва дунёқарашини шакллантиришда асосий тарғибот воситасига айланиб бораётгани таъкидланди. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда соҳани ривожлантиришга истиқлол йилларида алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, ОАВ фаолиятини демократлаштириш ва либераллаштириш, журналистларнинг ахборот олиш кафолатларини таъминлаш, уларнинг муллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган 10 га яқин қонунларнинг қабул қилиниши босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг эмин-эркин фаолият юритишига замин яратди.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Б.Алимовнинг қайд этишича, юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида нодавлат оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, фуқаролик институтлари тизимида улар ролини ошириш, aмaлгa оширилaётгaн ислоҳотлaрнинг очиқлиги вa ошкорaлигини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ахборот соҳасидаги ислоҳотлар нодавлат оммавий ахборот воситалари учун кенг имкониятлар яратиб бергани учун ҳам улар сони кейинги ўн йилда икки баробарга ошди. Парламент эшитувида айни пайтда 1243 та ОАВ фаолият кўрсатаётгани, уларнинг 704 таси газета, 254 таси журнал, 4 таси ахборот агентлиги, 63 та телевидение, 36 та радио, 165 та веб-сайтлар экани таъкидланди. Жами босма нашрларининг 43 фоизи, телеканалларнинг 53, радиоканалларнинг 85 фоизи нодавлат ОАВ экани ҳам соҳага қаратилаётган эътибор самарасидир.
Бугун агентлик томонидан Юртбошимизнинг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, тизимли ишлар олиб борилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Жумладан, жорий йилнинг сентябрь ойида «Ўзэкспомарказ»да биринчи «Ўзбекистон матбуоти» миллий форуми ва кўргазмаси ўтказилди. Унда 500 дан зиёд нодавлат босма нашрлар, жамоат ташкилотларининг ахборот хизматлари вакиллари, 60 дан ортиқ етакчи матбаа корхоналари, ноширлик ташкилотлари қатори Россия, Хитой, Германия, Қозоғистон, Корея, Ҳиндистон, Украина ва Япония каби давлатларнинг ишлаб чиқарувчилари иштирок этдилар.
Ахборот соҳасини эркинлаштириш, нодавлат оммавий ахборот воситалари тармоғини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш учун агентлик Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбeкистон мустaқил босмa оммaвий axборот воситaлaри вa axборот aгeнтликлaрини қўллaб-қуввaтлaш вa ривожлaнтириш жaмоaт фонди, элeктрон оммaвий axборот воситaлaри миллий aссоциaцияси каби фуқаролик институтлари ҳамда бошқа жамоат бирлашмалари билан амалий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Масалан, Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 2011 йилнинг ўзидагина 19 та таҳририят томонидан тақдим этилган лойиҳалар молиялаштирилди. Ўзбeкистон мустaқил босмa оммaвий axборот воситaлaри вa axборот aгeнтликлaрини қўллaб-қуввaтлaш вa ривожлaнтириш жaмоaт фонди томонидан эса босма нашрлар учун 100 га яқин грантлар ажратилди, 350 дан ортиқ ҳудудий ОАВнинг ёш журналистлари малакаси оширилди. Элeктрон оммaвий axборот воситaлaри миллий aссоциaцияси томонидан эса 2009-2011 йиллар давомида нодавлат оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга қаратилган 300 дан зиёд тадбирлар ўтказилди. Йиғилиш иштирокчиларининг фикрича, бундай тадбирлар оммавий ахборот воситалари сони ва сифатини ошириб, аҳолининг тезкор ва холис ахборотга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилмоқда.
Парламент эшитувида нодавлат оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Қуйи палатанинг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси Абдурашид Жўрабоевнинг таъкидлашича, соҳа фаолиятини янада токомиллаштириш ва ривожлантиришда Концепцияда назарда тутилган “Оммaвий axборот воситaлaри фaолиятининг иқтисодий aсослaри тўғрисидa», «Оммaвий axборот воситaлaрини дaвлaт томонидaн қўллaб-қуввaтлaш кaфолaтлaри тўғрисидa»ги қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш ниҳоятда долзарбдир. Чунки мазкур қонунларнинг қабул қилиниши ахборот бозори иштирокчилари фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, ахборот соҳасини янада либераллаштириш, нодавлат матбуот, телевидение ҳамда радиоканаллар фаолиятини жонлантириш ва энг муҳими, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга хизмат қилади. Айни пайтда тегишли экспертлар гуруҳи томонидан кенг муҳокама қиланаётган ушбу қонун лойиҳаларининг 2012 йилда қабул қилиниши кутилмоқда. Бу эса мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган барча турдаги оммавий ахборот воситаларининг янги йилда янги ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлади, деганидир.
O`zLiDeP фракцияси аъзоларининг фикрича, амалдаги қонунчилик мавжуд ОАВнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла ҳимоя қилади. Аммо бугунги тадрижий ривожланиш тамойиллари соҳани тартибга солаётган ҳуқуқий механизмларни ҳам такомиллаштириб боришни тақазо этаётир. Бу ўринда гап оммавий ахборот воситалари ва давлат ҳокимиятлари ўртасидаги муносабатларнинг устувор жиҳатларини тўғри белгилаш, жумладан, ОАВ фаолияти устидан назорат қилишнинг иқтисодий механизмларини, ахборот манбаларининг ёпиқлигини, таҳририятларга ҳокимият органлари ва маъмурий тузилмалар томонидан бўлаётган маълум даражадаги босимларни бартараф қилиш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳақида бормоқда. Шу боисдан ҳам Концепцияда таклиф этилган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлашга фракция аъзолари алоҳида эътибор қаратмоқдалар.
Бундан ташқари, “Оммавий ахборот воситаларининг иқтисодий асослари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам O`zLiDePнинг мақсад-муддаоларига тўла мос келади. Чунки унда бугунги бозор иқтисодиёти шароитида ОАВнинг, айниқса, нодавлат нашрларнинг иқтисодий-ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш назарда тутилмоқда. O`zLiDeP нодавлат ва хусусий нашрларни тараққий эттиришни соҳада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг янада эркин фаолият юритиши ва ривожланишига туртки берувчи асосий омиллардан бири деб ҳисоблайди. Бу бир томондан мамлакатимиздаги босма ва электрон нашрларнинг халқаро ахборот ва телекоммуникация тармоқлари билан интеграциялашувини таъминлашга хизмат қилса, иккинчидан бу йўналишда ҳам рақобат муҳити ҳосил бўлиб у орқали фуқароларга тақдим этиладиган хизматлар сифатини, фойдаланиш эркинлиги ва тезлигини ошириш учун шароитлар яратади.
Тадбирда, шунингдек, Қонунчилик палатаси депутатлари ахборот соҳаси, жумладан, ОАВ тизимида нодавлат сектор улушини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида қонунчилик талабларини бажариш борасида йўл қўйилаётган камчиликларга ҳам эътибор қаратдилар. Давлат тасарруфидан чиқариш, масс-медиа бозори фаолиятига шаффоф бозор механизмларини жорий этиш, миллий ахборот маконини фаол ривожлантириш жараёнларини қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш билан боғлиқ фикр-мулоҳазалар ҳам билдирилди.
Парламент эшитуви якунлари бўйича қўмитанинг ахборот соҳасининг ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш, нодавлат оммавий ахборот воситалари самарали фаолияти учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган тегишли қарори қабул қилинди.
“ХХI asr”
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |