00:30 16.04.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

2011 йил 13 апрел куни "Наврўз" байрами муносабати билан O`zLiDeP Тошкент шаҳар ва Олмазор туман Кенгаши, "Ғунча-Мед" клиникаси билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди

2011 йил 13 апрел куни "Наврўз" байрами муносабати билан O`zLiDeP Тошкент шаҳар ва Олмазор туман Кенгаши, "Ғунча-Мед" клиникаси билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди. Тадбирда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Мухлиса Акрамова, O`zLiDeP Олмазор тумани, “Аёллар қаноти” раиси, "Ғунча-Мед" клиникаси раҳбари Раъно Ҳожимуҳамедова, O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раиси ўринбосари Сожида Абидова, Олмазор тумани "Чустий" маҳалласи раиси Мирзаколон Шодиев, туман ҳокимлиги, туман "Маҳалла хайрия жамғармаси", туман маданият уйи ходимлари вакиллари, партия фаоллари киши иштирок этди. Тадбир "Ғунча Мед" клиникаси биносида бўлиб ўтди.

Тадбирда тадбиркорлар ва хунармандлар ўзларининг зардўзлик, хунармандлик ишларидан намуналар билан кўргазмалар ташкил этиб, байрам иштирокчиларини мамнун қилишди. Байрам тадбирида туман маданият уйи ходимлари, туман халқ таълими бўлимидан умумтаълим мактаб ўқувчилари ва ташриф этилган хонандалар ижросида концерт номерлари намойиш этилди.

Тадбир сўнгида Олмазор тумани “Чустий" маҳалласидаги кам таъминланган оила вакилларига моддий ёрдам ва бепул тиббий текшурув ордерлари топширилди.

Байрам тадбири жуда қизиқарли кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.


Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме