17:31 07.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
2011- «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»да «Ёшлар қаноти»нинг устувор вазифалари
3 февраль куни O’zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан 2011 - «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» муносабати билан ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг касбий, ижодий ва сиёсий-ҳуқуқий онги ўсиши учун имкониятлар яратиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этишга қаратилган «Ёшлар қаноти»нинг лойиҳалари тақдимоти ҳамда 2011- «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»да «Ёшлар қаноти»нинг устувор вазифалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик ва кичик бизнесга бўлган қизиқишларини янада орттириш ҳамда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда партиянинг «Ёшлар қаноти» олдида турган асосий вазифалардан бири эканлиги айтиб ўтилди.
Бугунги кунда юртимизда истеъдодли, маънавий етук, жисмонан соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, айниқса, ёшларнининг ўзлари қизиққан соҳаларда фаолият олиб боришларида ҳукуматимиз томонидан салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Тадбирда қайд этилганидек, нафақат O`zLiDePнинг балки мамлакатимизда фаолият олиб бораётган барча сиёсий партияларнинг ўрни ва мавқейини унинг амалий ишлари, юртимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси, электорат ва сайловчилар манфаатларини қай даражада ҳимоя қила олиши билан белгиланиши ҳеч кимга сир эмас. Шу нуқтаи назардан партиянинг сайловолди дастурида белгилаб қўйилган асосий мақсадларидан бири, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, улар учун касбий, ижодий ва мансаб пиллапояларидан ўсиш учун имкониятлар яратиш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига қизиқишларини кучайтириш, ўз бизнесини ташкил этиш учун иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар яратиш вазифаларини жадаллик билан амалга ошириш. Мазкур партиявий масалаларни ечиш ва ҳаётга татбиқ қилиш ҳамда уни амалга ошириш мақсадида партия «Ёшлар қаноти»нинг «Диплом билан бизнесга», «Паламентда менинг ўрним», «Ёш тадбиркорлар ёзги амалиёт мактаби» ва «Ишбилармон ўқувчи» каби лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Ишлаб чиқилган ҳар бир лойиҳа ўзининг аниқ мақсадига эга бўлиб, уларнинг барчаси ёшлар манфаатларини ифодалаши билан ажралиб туради. Хусусан, биргина «Ёш тадбиркорлар ёзги амалиёт мактаби» лойиҳаси мамлакатимиз Президенти И.Каримовнинг 2010 йил 28 июлда қабул қилинган «Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни бажарилишида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий чора-тадбирлар самарадорлигига эришиш. Шунингдек, ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш, ёшларни ижтимоий - сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик ва кичик бизнесга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш ҳамда уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ва партия электорати манфаатларини ҳимоя қилишда «Ёшлар қаноти» фаолларининг ролини янада кучайтириш каби мақсадларини ўзида мужассамлаштирган. Мазкур лойиҳа ўз фаолиятини тадрижий-технологик, либерал-демократик бошқарув тамойили асосида амалга ошириб, талабаларнинг тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш субъектларида амалиёт ўташи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш орқали уларнинг малакасини оширувчи мактаб вазифасини ҳам ўтайди.
Тадбирда шунингдек, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва тафаккурини юксалтириш, ёшларни кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш орқали жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллашларига яқиндан кўмаклашиш ҳамда уларни интеллектуал салоҳиятиларини юксалтиришга қаратилган инновацион лойиҳалар билан яқиндан таништириш, ривожланган бозор муносабатлари ва фуқаролик жамияти шаклланиши жараёнларида фаол иштирок этишга тайёр йигит ва қизларни тарбиялаш, уларга етарли эътибор ва шарт шароитлар яратиб бериш каби масалалар иштирокчиларнинг асосий муҳокама марказида бўлди.
Ижроия қўмита Ёшлар билан ишлаш бўлими ва ҳудудий кенгашларидаги «Ёшлар қаноти» гуруҳлари томонидан партиянинг сайловолди Дастурида белгилаб олинган вазифаларни самарали амалга ошириш борасида бир қатор амалий ишлар, юзлаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўтган 2010-»Баркамол авлод йили» давомида жами 1579 тадан ортиқ тадбирлар ўтказилиб, уларда 45 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этишди. Ёшлар орасига чуқурроқ кириб бориш, уларни дунёқараши, келажакка бўлган ишонч ва интилишлари, умуман уларнинг истиқболига қаратилган партиявий вазифаларни амалга оширишда ноананавий, янгича услублардан фойдаланилмоқда.
Тадбир якунида журналистларни қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб берилиб, иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар кўриб чиқилди ва лойиҳаларни амалга ошириш режаси белгилаб олинди.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |