15:45 19.05.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Ҳудуддаги муваффақият маҳаллий кенгаш депутатлари фаолиятидан бошланади

Халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи шаҳар кенгаши сессиясига иккита муҳим масала киритди.

Президентимиз томонидан яратилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси»да белгилаб берилган вазифалар сиёсий партияларнинг қуйи бўғинлари фаолиятини ҳам бугунги кун талабларига мослаштиришни тақозо этмоқда.

Ана шундай масъулиятдан келиб чиқиб, жорий йилнинг ўтган даврида депутатларимиз томонидан сайловчиларнинг 30 дан ортиқ ариза ва шикоятлари кўриб чиқилиб, уларни ижобий ҳал қилишга муваффақ бўлдик. Хусусан, «Янги Парк» кўчаси аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш, 12-мактаб биносини таъмирлашни режага киритиш сингари масалалар юзасидан мутасадди идораларга сўровномалар киритилди. Шаҳарда тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, барча бўғиндаги ижро этувчи тузилмаларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир амалий вазифалари юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Маълумки, бугун мамлакатни модернизация килиш ва демократик жамият қуриш йўлидаги мураккаб ва кенг кўламдаги вазифаларни ҳал этиш депутатлиқ гуруҳлари фаолияти самарадорлигига ҳам бевосита боғлиқдир. Шу боис жойлардаги қуйи бўғинлар фаолиятини ривожлантириш электорат вакиллари олдида турган масалаларга ечим топиш юзасидан депутатлик гуруҳи аъзолари ҳисоботини мунтазам эшитиш йўлга қўйилди. Шаҳар кенгаши сессиясига ҳозиргача иккита масала киритилиб, ижобий натижага эришдик. Бундан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш ва касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар битирувчиларининг иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш орқали бандлик муаммосини ҳал этишдир.

Бугунги тезкор даврда ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этмаган, фақат сайловлар давридагина фаоллашадиган сиёсий куч ўз мавқеини йўқотиб қўйиши аниқ. Айниқса, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларни жадаллаштириш учун масъулиятни зиммасига олган O`zLiDeP ўз дастурий мақсадларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун барча бўғинлардаги партия ташкилотлари ва фаоллари якдил ҳаракат қилишлари ва мавжуд имкониятлардан тўла фойдаланишлари шарт, деб ўйлайман.

Депутатлик гуруҳимиз аъзолари томонидан жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва ана шу масалаларни шаҳар кенгаши сессияларига киритиш юзасидан муайян камчиликларга йўл қўйилаётганини ҳам тан олишимиз лозим. Жумладан, тадбиркорлик ва фермерлик фаолияти билан боғлиқ қонунларни такомиллаштириш ҳамда соҳани янада ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартарасф этишда фаолиятимизни кучайтиришимиз зарур.

Хулоса қилиб айтганда, депутатлик гуруҳлари партиянинг жойлардаги фаолияти самарадорлигини таъминловчи энг асосий бўғин саналади. Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини бажариш ҳам кўп жиҳатдан ана шу «мини фракция»ларнинг жойлардаги фаоллигига боғлиқ. Ана шундан келиб чиқиб, депутатлик гуруҳлари юқоридан топшириқ берилишини кутмай, ўз ваколатлари доирасида зиммаларидаги вазифаларни сидқидил адо этишларини даврнинг ўзи тақозо этаяпти.


Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме