14:46 24.03.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ҳуқуқ ва одил судлов - демократия асоси
Зилола СОБИРОВА, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O`zLiDeP фракцияси аъзоси:
— Дарҳақиқат, ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда ўзига хос демократик турмуш тарзини шакллантириш, Конституция ва қонунларимизда мустаҳкамланган умуминсоний тамойил ва қоидаларни ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва сиёсий фаоллигини ошириш, партиялараро рақобат муҳитини қарор топтириш, уларнинг жамият ва давлат ишларидаги иштирокини сезиларли даражада кучайтириш, бир сўз билан айтганда, давлат қурилиши ва бошқарув тизимини босқичма-босқич янгилаш ҳамда модернизация қилиш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.
Ҳуқуқий тизим етуклиги кўрсатгичи ҳисобланадиган ҳуқуқий маданият демократик жамиятнинг асосини ташкил этади, албатта. Ҳуқуқий онг даражаси одамларнинг ундан хабардорлиги, қонунларни билишидангина иборат эмас. Биринчи навбатда, бу қонунларга риоя қилиш ва уларни бажаришга онгли равишда тайёргарлик, қонунга итоат қилиш, ҳуқуқ ва одил судловга ишончдир.
Ўзбекистон ўзининг ички ва ташқи сиёсати билан инсоннинг ҳуқуқ ва манфаатлари ижтимоий тараққиёт ва давлат қурилишининг энг муҳим устувор жиҳати эканини исботлаб берди. Демак, демократик қадриятлар ва принципларни, инсоннинг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш фуқаролик жамиятининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бошқача айтганда, Фуқаролик институтлари жамият аъзоларининг фаоллиги, сиёсий маданияти ва юксак маънавияти, ўз қадр-қимматини ҳис этиши, мустақил фикрлаши, келажакни ўз қўли билан қуриш истагини тарбиялашга кўмаклашиши керак.
Жамиятимизни янада демократлаштириш ва фуқаролик институтларини ривожлантириш аҳоли сиёсий фаоллигининг ўсиши, унинг мамлакат ҳаётида нечоғли фаол иштирок этиши билан узвий боғлиқдир. Бу жараённинг муҳим шарти эса жамиятда нодавлат, нотижорат ва жамоат ташкилотларининг ўрнини кескин кучайтиришдан иборат. «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» деган тамойилнинг амалдаги тасдиғи айни шу жиҳатда яққол намоён бўлади.
Обсудить новость на Форуме
24 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |