12:45 18.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Ҳозирги кунда давом этаётган ва қачон тугаши номаълум бўлган жаҳон иқтисодиётидаги инқироз жараёнида мамлакатимизнинг хавфсизлигини

Ҳозирги кунда давом этаётган ва қачон тугаши номаълум бўлган жаҳон иқтисодиётидаги инқироз жараёнида мамлакатимизнинг хавфсизлигини, халқимизни тинч осойишта ҳаёт кечиришининг гарови бўлган мамлакатимизнинг 2013 йилги кафолатланган Давлат бюджети Қонунчилик палатасидаги барча партия фракциялари аъзолари, Экоҳаракат депутатлик гуруҳлари аъзолари, айниқса ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан жуда катта кўтаринкилик билан бир овоздан маъқулланди. Чунки, муҳокамаларда 2013 йилги Давлат бюджети бугунги кунда биронта давлатда бўлмаган бюджет маблағларининг ижтимоий соҳага 59 фоизи йўналитирилганлиги, шунингдек ўтган йиллардаги каби 2013 йилда солиқ сиёсати хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли учун солиқ юкини янада пасайтиришга, маҳаллалий бюджетлар даромадлар қисмини мустаҳкамлашга йўналтирилганлиги билан алоҳида катта аҳамиятга эга эканлиги қайд этилди. Депутатлар томонидан ўзларининг электоратларини қизиқтирган масалалар бўйича барча саволларга ҳукумат аъзолари жавоблар беришди ва кўриб чиқилиши лозим бўлган масалаларни ўзларига белгилаб олиб, улар бўйича тез орада ҳисобот беришларини билдиришди. Давлат бюджетини ижросини Қонунчилик палатаси томонидан назоратини амалга оширишни такомиллаштириш бугунги кунда депутатлар олдида турган энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме