13:00 23.01.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ҳокимлик қандай йўл танлайди?
Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари вилоятда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ишлари қатъий назоратга олиниши лозимлигини таъкидлаб, мутасадди ташкилотлар томонидан наслчилик хўжаликларини ривожлантиришга етарли эътибор қаратилмаяпти, деган қарорга келдилар
Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашининг VII сессиясида O`zLiDeP депутатлик гуруҳи ташаббуси билан «Чорвачилик ва наслчиликни ҳамда озуқабоп экинлар уруғчилигини ривожлантиришда илмий-ишлаб чиқариш институтларини модернизация қилиш тўғрисида»ги масала муҳокама қилинди.
O`zLiDeP вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари О.Исломовнинг таъкидлашича, чорвачиликни ривожлантириш, чорва моллари учун озуқабоп экинлар етиштириш сифатини яхшилаш мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кҳламли ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан биридир. Шу сабабли ҳам вилоят кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи 2011 йилда соҳада олиб борилаётган ишларни таҳлил қилди. Сессия кун тартибига олиб чиқилган масала юзасидан махсус ишчи гуруҳи тузилиб, депутатлик гуруҳи йиҚилишида муҳокама қилинди. Жойларда ўтказилган таҳлиллар бу борада ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ҳам мавжудлигини кўрсатди. Шу боисдан O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари масалани вилоят кенгаши сессиясига олиб чиқишга қарор қилди.
Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгаши депутати, ишчи гуруҳ аъзоси Г.Шукурованинг фикрича, кейинги йилларда аҳолини қишлоқ хўжалик, хусусан, гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш масаласига Президентимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, 2006 йили қабул қилинган “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва 2008 йилда қабул қилинган “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорлари қишлоқ хўжалигини модернизация қилишда муҳим аҳамият касб этди. Ана шу қарорлар натижасида жойларда тизимли дастурлар тайёрланиб, қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги техникаларини янгилаш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш борасида ҳам салмоқли натижаларга эришилди.
2011 йилнинг тўққиз ойидагина вилоятда 12,7 минг бош қорамолга мўлжалланган 408 та чорвачилик, 2,5 миллионта парранда боқишга мўлжалланган 608 та паррандачилик, 2379 гектар сунъий ҳавзаларда 624 балиқчилик хўжалиги ташкил этилди. Чорва моллари сотиб олишга 48,8 миллиард сўм миқдоридаги кредит маблағлари йўналтирилди. Натижада 2011 йилнинг тўққиз ойида қорамоллар сони 9428,2 минг бошга етди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга кўпайди, 1132,8 минг тонна гўшт, 4910,4 минг тонна сут, 2562,6 миллион дона тухум тайёрланди. Буларнинг барчаси, вилоят аҳолисини йил давомида сифатли гўшт-сут маҳсулотлари билан таъминлаш имконини берди, албатта.
Аммо йиғилишда қўлга киритилган ана шундай натижалар билан бирга соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар мавжудлигига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, вилоятдаги мутасадди ташкилотлар томонидан наслчилик хўжаликларини ривожлантиришга етарли даражада эътибор берилмаяпти. Мамлакат миқёсида соҳани ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга жуда жиддий эътибор қаратилаётган бир пайтда Тошкент вилоятида наслли зотларни парваришлаш, уларни рационал озуқа билан таъминлаш масалаларида эътиборсизликка йўл қўйилмоқда. Мутахассислар айни кунда вилоят наслчилик хўжаликларида 95286 бош қорамол, шу жумладан, 33717 бош сигир боқилаётганини таъкидламоқдалар. Бу республикадаги умумий қорамоллар сонининг 1,1 фоизини ташкил этади, холос.
Шу ўринда наслчилик хўжаликларидаги сигирлар тўла қийматли озуқа билан озиқлантирилса, ҳар бир сигирдан йилига ўртача 3000-3500 литр сут соғиб олиш мумкинлигини таъкидлаш жоиз. Бунинг учун эса ҳар бир бош сигир учун 1200 кг. пичан, 800 кг. сомон ва бошқа дағал озуқа, 2200 кг. сенаж, 4200 кг. силос, 7300 кг. кўк ўт, 2000 кг. лавлаги ва 1200 кг. омухта ем жамғарилиши керак. Агар сигирлар ана шу меъёр бўйича озиқлантирилмаса, улардан олинадиган бузоқларнинг 50 фоизидан кўпроғи нимжон ҳолатда дунёга келиши мумкин.
Йиғилиш иштирокчиларининг фикрича, соҳани ривожлантиришда озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини янада такомиллаштириш ва бузоқларни меъёрда парваришлашга алоҳида ёндашув талаб этилади. Маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва кўзланган натижага эришиш учун эса аввало, тажрибали мутахассисларга эҳтиёж сезилади. Афсуски, бугун вилоятда мутахассислар тайёрлаш ҳам талаб даражасида эмас.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув масалалари қўмитаси аъзоси О.Шариповнинг таъкидлашича, Тошкент вилояти чорвачиликни ривожлантириш учун қулай бўлган географик минтақада жойлашгани боис ҳудудда соҳа фаолиятини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу борада эса илмий-ишлаб чиқариш институтлари фаолиятини янада кучайтириш орқали чорвачилик йўналишидаги кадрлар малакасини ошириш зарур.
Шунингдек, олий ҳқув юртларини битираётган ёш мутахассис кадрларни иш билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилиши керак. Битирувчиларнинг аксарияти айни кунда ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашмай, бошқа йўналишларда фаолият юритишга мажбур бўлмоқдалар. Бундан ташқари, илмий-ишлаб чиқариш корхоналари ва муассасаларига лизинг хизматлари кўрсатиш ва кредит олишда юзага келаётган айрим муаммоларни бартараф этиш учун қонунчиликка тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни ҳам даврнинг ўзи тақозо этаётир. Соҳа билан шуғулланувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳам энг долзарб масалалардандир.
Йиғилишда O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоларининг ана шундай таклифлари инобатга олиниб, халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгашининг қарори қабул қилинди.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |