09:15 22.07.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ҳисобот-сайлов конференцияси олдидан
Зулхумор ТУРДАЛИЕВА,O`zLiDeP Қўқон шаҳар кенгаши аъзоси Қувончу-ташвишлар биз учун бегона эмас Бугун жамиятимиз ҳаётида юз бераётган туб ўзгаришлар, демократик янгиланишларни сиёсий партияларнинг фаол иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди, албатта. Зеро, улар омма онги ва тафаккурига ғоявий таъсир кўрсатадиган қудратли ҳамда даъваткор кучдир. Ислоҳотларнинг янги босқичи, айниқса, сиёсий партиялар зиммасига янгидан-янги вазифалар юкламоқда. O`zLiDeP Қўқон шаҳар кенгаши ана шундай масъулиятдан келиб чиқиб, ўз фаолият доирасини кенгайтириш, аҳоли қатламлари орасига чуқурроқ кириб боришга ҳаракат қилаётир. Бунда тарғибот-ташвиқот ишларининг юқори самарадорлигига эришиш асосий мақсадларимиздан биридир. Айни пайтда Қўқон шаҳрида 365 нафар партия аъзоси бўлиб, тарафдорлар сафини кенгайтириш, улар ишончини қозониш учун барча имкониятлардан фойдаланилмоқда. Энг муҳими, партия ташкилотимиз мамлакатда ўтказилган кейинги сайловларда фаол иштирок этиб, вакиллик ҳокимиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. Қарийб етти йилдан бери O`zLiDeP вакили «Қўқон» сайлов округи бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати саналади. Яна бир вакилимиз — Сенатор. Шунингдек, шаҳар кенгашидаги депутатларнинг кўпчилигини партиямиз аъзолари ташкил этадилар. Халқ билан ҳамнафас бўлиш, унинг мушкулини осон қилишда яқиндан кўмаклашиш партиямиз ўртага қўйган устувор вазифалардан биридир. Бу хайрли саъй-ҳаракатлар жойларда ўз самарасини ҳам бермоқда. Узоққа бормайлик. Кейинги йилларда шаҳар ҳудудидаги 65 та маҳалла фуқаролар йиғинлари замонавий компьютерлар билан таъминланиб, ягона электрон тизимига асосланган «Статназорат» лойиҳаси амалга оширилди. Шаҳар миқёсида электрон ҳокимият, яъни фуқаролик ҳолатларига оид электрон база яратилди. Хусусан, «Универсалбанк» бошланғич партия ташкилоти молиявий кўмагида шаҳардаги мавжуд МФЙларининг республикада биринчилар қаторида компьютерлаштирилганлиги ҳар қанча таҳсинга лойиқдир. «Соғлом она — соғлом фарзанд» лойиҳаси бўйича ҳам бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад шаҳарда яшовчи ҳомиладор аёлларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, уларни бепул дори-дармонлар билан таъминлаш, сиҳат-саломатликларини янада яхшилашдан иборат. Ана шу интилишлар туфайли кейинги ярим йил мобайнида шаҳар ҳудудида оналар ва болалар ўлими кузатилмади. Лойиҳани ҳаётга жорий этиш учун ҳомий ташкилотлар томонидан 8,5 млн. сўм маблағ сарфланди. Бу борада шаҳар партия кенгаши фаоллари алоҳида Қайрат ва ташаббус кўрсатдилар. Ислоҳотлар талабидан келиб чиқиб, ғоявий-сиёсий ишларни такомиллаштириш, аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларига нисбатан ҳозиржавоблик билан муносабатда бўлишга ҳаракат қилаяпмиз. Шаҳарда чиқиндиларни саранжомлаш кўпдан бери муаммо бўлиб келар эди. Бу масалада ҳам O`zLiDeP шаҳар кенгаши фаоллари ташаббусни ўз қўлларига олдилар. Ҳомийлик асосида 270 млн. сўм маблағ йиғилиб, Хитойдан 11 та махсус авто машина, 2 та автоюклагич олиб келинди. Ҳозирда улар аҳоли мушкулини осон қилмоқда. Таъкидлаш жоизки, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йил бўйи депутатлик назоратига олинган бўлиб, ушбу масала доимий комиссиялар томонидан муҳокама қилиб борилади. Мавжуд 6 та доимий комиссиянинг 4 тасига O`zLiDeP вакиллари раислик қилмоқдалар. Бу, шубҳасиз, зиммамизга алоҳида масъулият юклайди. Махсус ишчи гуруҳ томонидан яқинда шаҳарнинг санитария-эпидемиология аҳволи атрофлича ўрганиб чиқилди ва бу ҳақда амалий таклифлар тайёрланиб, халқ депутатлари шаҳар кенгаши сессияси муҳокамасига киритилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йилида ажратилган кредитларнинг тақсимланиши, мулкий муносабатларни йўлга қўйиш борасида ДСИ ва тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциясида амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлик соҳасида айрим тўсиқларга учраган фуқароларнинг мурожаатлари ҳам доимий эътибордадир. Шаҳримизда иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг жисмоний чиниқишлари, ўз лаёқатларини тўла намоён этишлари учун доимий ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Бунинг натижасида қўқонлик бир неча спортчилар бокс бўйича ўтказилган республика ва халқаро мусобақаларда муваффақиятли қатнашиб, фахрли ўринларга сазовор бўлишди. 2004-2011 йиллар давомида ХОАТБ «Универсалбанк» томонидан биргина «Бокс федерацияси» учун жами 33млн. сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Бу партиямиз фақат ғоявий-сиёсий ишлар билан чекланиб қолмай, ҳаётнинг ички қатламларига чуқурроқ кириб бораётганини ва омманинг ижтимоий муаммоларига ҳам «елка» тутаётганини кўрсатади. 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан эса 15 нафар ўғил-қизларимиз «Сен бахтли бўлиш учун туғилгансан» кўргазмасида иштирок этиб қайтишди.Мухтасар қилиб айтганда, қадрдон ҳамшаҳарларимизнинг қувончу- ташвишлари биз учун асло бегона эмас. Даъваткор сўзимиз, хайрли амалларимиз билан уларнинг ҳаётига, қалб дунёсига чуқурроқ кириб боришга ҳаракат қилаяпмиз. Шу боис тарафдорлар сафи тобора кенгаймоқда. Зеро, ҳар қандай сиёсий партия каби O`zLiDeP ҳам омма билан кучли ва омма билан бардавомдир.
Обсудить новость на Форуме