19:30 11.01.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Ҳеч кимнинг четда туришга ҳаққи йўқ

Бухоро ва навоийлик фермерларнинг ютуғи ва мўл-кўл қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришларида Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш Қизилтепа бошқармаси жамоасининг ҳам муносиб ҳиссаси бўлмоқда.Мазкур тузилмада бошланғич партия ташкилоти иш олиб бораётганига яқинда 2 йил тўлади. Дастлаб 10 нафар маслакдош билан фолият бошлаган БПТда тарғибот ва ташвиқот ишлари тўғри йўлга қўйилгани боис партия аъзолари сони ортиб бораяпти. БПТ фаоллари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, деҳқончилик маданиятини ошириш, корхона ва фермер хўжаликларида сувдан омилкорлик билан фойдаланишни ташкил этиш масалаларига ҳам катта эътибор қаратмоқдалар. Партия ҳаётига оид ҳужжат ва меъёрий қўлланмалар, кўргазмали тарғибот-ташвиқот материаллари, сиёсий адабиёт ҳамда даврий нашрлар билан таъминланган БПТ хонаси ҳам доимо гавжум. — Ходимлар мамлакатимизда изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб, Ватан ва эл манфаати йўлида бор куч ва имкониятларини ишга солаётган инсонлар, — дейди БПТ аъзоси Савриддин Сатторов.Ҳақиқатан ҳам, бу фикрда жон бор. Зеро, ушбу жамоа саъй-ҳаракати билан 2012 йил давомида сув истеъмолчиларига 4-4,5 миллиард кубометр оби ҳаёт етказиб берилди. Шу боис жамоа айни кунда ҳам истеъмолчилар эҳтиёжига яраша сув етказиб бериш баробарида, насос ва сув иншоотларини суғориш мавсумига тайёрлашмоқда. Белгиланган режалар асосида техник ускуналар таъмирланаяпти. Тежалган маблағ эса моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ишчи-хизматчиларни рағбатлантиришга йўналтирилаяпти.  O’zLiDeP Қизилтепа туман кенгаши раиси Замон Юсуповнинг таъкидлашича, бошланғич ташкилот тумандаги энг обрўли  қуйи бўғинлардан саналади. Партия ташкилотлари томонидан уюштириладиган тадбирлар, ўқув-семинар ҳамда учрашувларда БПТ аъзолари фаол иштирок этишади. Бу ерда аъзолар сонини ошириш ва электорат сафини кенгайтириш масалалари ҳам доимо эътиборда. Хусусан, С.Сатторов сингари фаол депутатлар ташаббуси билан ҳудудда қатор ижобий ишларга қўл  урилмоқда. Масалан, яқинда мутасадди ташкилотларга юборилган депутатлик сўрови туфайли Fардиён қишлоғида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Бу, шубҳасиз, O’zLiDePга бўлган ишончни янада мустаҳкамлади. — Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таминлаш, ҳаётимизнинг янада эркин ва обод бўлишига эришиш — бизнинг бош мақсадимиздир» номли маърузасини ўрганиб, олдимизда нафақат мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, балки, демократик ислоҳотларни янада ривожлантириш, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш учун сиёсий партиялар фаоллигини кескин ошириш вазифаси ҳам турганини хис этдим, — дейди БПТ раиси Ислом Маҳмудов.  — Шунингдек, O’zLiDeP дастурида «партия Ўзбекистонда давлат ва жамият тизими ривожи ва янгиланишининг асосий таянчига айланиши ҳамда Ватан тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларнинг жадал суръатлар билан амалга оширилиши учун масъулиятни ўз зиммасига олади» дея белгилаб қўйилгани бизни янада фаол, янада самаралироқ ишлашга ундайди.   Шунинг учун ҳам сафдошларимиз билан ғоя ва мақсадларимизни амалга ошириш, фаол фуқаролик позициясида туриб бугунги ислоҳотларга имкон қадар ҳисса қўшишга интиляпмиз. Бу борада Садриддин Собиров, Азамат Муқимов, Ойбек Салимов, Fолиб Идиев сингари партиядошларимизнинг хизматларини алоҳида таъкидлаш мумкин. 

Мансур Аслонов,
"XXI аср" ижтимоий - сиёсий газетаси
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме