15:45 15.11.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ҳар қандай фаолият қонунни билиш ва унга амал қилишдан бошланади ёки O`zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши «Аёллар қаноти»нинг ўтган 9 ойлик фаолияти хусусида
Маълумки, хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини кучайтириш ҳамда ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокини кенгайтириш O`zLiDeP Низомида асосий вазифалардан бири сифатида белгилаб олинган. Айни пайтда «Аёллар қаноти» томонидан олиб бораётган ишлар ҳам ана шу мақсадга қаратилмоқда. O`zLiDeP Хоразм вилояти кенгаши маълумотларига қараганда, айни пайтда ҳудудда 11 мингдан зиёд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти бўлиб, уларнинг 1094 тасига O`zLiDePга аъзо фермер ва тадбиркор аёллар етакчилик қилаяпти. Электорат вакиллари орасида хотин-қизлар сони ортиб бораётгани вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жараёнида аёллар ва ёшларга устуворлик берилаётгани натижаси ҳамдир.Таҳлилчилар бунда «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, давлат ва жамият бошқарувида улар иштирокини кенгайтиришга қаратилган эътибор муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкидламоқдалар.Шу ўринда «Аёллар қаноти» ташаббуси билан ўтказилаётган тадбирлар орасида «Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари» лойиҳаси доирасидаги семинарлар алоҳида ўрин тутаётганини айтиш лозим. Мазкур лойиҳа доирасидаги ўқув машғулотлари якунида тижорат банклари томонидан ажратилган имтиёзли кредитлар ҳисобига жойларда 108 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди.– Жойларда оилавий тадбиркорликни тарғиб этиш ва ривожлантириш масаласига катта эътибор қаратаяпмиз, – дейди «Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими» мудири Рашида Машарипова. – Жумладан, барча туманларда «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонун мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишга қаратилган учрашувлар ташкил этилиб, уларда оилавий корхоналар фаолияти ҳақида кенг маълумотлар берилди. Зеро, ҳар қандай фаолиятимиз энг аввало қонунлар билан боғлиқ эканини опа-сингилларимиз тушуниб етмоқдалар.Хусусан, «Шовот-қалъа» маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ташкил этилган «2012 йилда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти ва зарурати» мавзуидаги учрашувда ҳам асосий эътибор парламент қуйи палатасида муҳокама этилаётган қонун лойиҳаларига қаратилди. Хива ва Урганч туманларида уюштирилган ўқув-семинарларда эса аёллар бандлигини таъминлаш, қишлоқларда касаначиликни ривожлантириш, тадбиркорлик учун кредит олиш шарт-шароитлари муҳокама қилиниб, тегишли тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилди.«Мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш масалалари: маҳаллий ва хорижий тажриба»га бағишланган давра суҳбатида ҳам тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва оилавий тадбиркорлик борасидаги қонунчиликнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида кенг маълумот берилди. Боғот ва Хонқа туманлари ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирларда оилавий бизнесни ривожлантириш борасидаги ҳамкорликни кучайтириш, вақтинча ишсиз юрган аёлларни тадбиркорликка жалб этиш, касаначилик, оилавий бизнес асослари, ҳунармандчилик ва бошқа зарур касбларга ўқитиш юзасидан таклифлар ўртага ташланди. – «Шоҳжаҳон Машҳура» хусусий корхонасини ташкил этиб, тикувчилик цехи очиш мақсадида бизнес режа тузгандим, – дейди Хонқа туманидаги «Саодат» фермер хўжалиги раҳбари Назира Бекжанова. – Лойиҳада ғолиб чиққач, «Микрокредитбанк»дан 10 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олдим. Ҳозирда Хонқаобод шаҳарчасида ташкил этилган тикувчилик цехимда 10 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Бугунга келиб эса фермер хўжалигимизни ривожлантириш учун лойиҳа қиймати 50 млн. сўмга тенг бизнес-режам билан қатнашаяпман. Агар мақсадим амалга ошса, яна ўнлаб ёш йигит-қизларни иш билан таъминлашга эришамиз.Таъкидлаш керак, вилоятнинг барча туманларида мазкур лойиҳа доирасида ўқув-семинар ва давра суҳбатлари, учрашувлар, тадбиркор ва ҳунарманд аёллар қўл меҳнати намуналарининг кўргазмалари ҳам ташкил этилмоқда. Уларда «Аёллар қаноти» томонидан жойларда ёш фермерлар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини таҳлил этиш, шунингдек, етакчилик қобилиятига эга ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш арафасидаги хотин-қизларга кўмаклашиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилаяпти. Хусусан, Урганч туманида «Оилавий бизнесни ривожлантириш — аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим омили» мавзуидаги давра суҳбати ва «Бизнес-режа тузиш ва уни техник-иқтисодий жиҳатдан асослаш» мавзуидаги семинарларда бошланғич сармояни шакллантириш ва айланма маблағларни тўлдириш учун етакчи тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар ва соҳага оид муносабатларни тартибга солувчи янги қонунлар муҳокама қилинди. Шу ўринда Хоразм вилоятида O`zLiDePнинг «Соғлом оила — мустаҳкам оила» лойиҳаси ҳам кенг қўллаб-қувватланаётганини таъкидлаш мумкин. Жумладан, Хива туманида ўтказилган «Ўш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашда маҳалла институтининг роли ва аҳамияти» мавзуидаги давра суҳбатида аёллар саломатлиги, оилалар мустаҳкамлиги ва фарзандлар тарбияси хусусида фикр юритилиб, оила ва никоҳ билан боғлиқ муаммолар, хусусан, қизларни эрта турмушга узатиш ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларига муносабат билдирилди. Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгашидаги «Аёллар қаноти» хотин-қизлар орасида партия ғоя ва мақсадларини кенг тарІиб этиш баробарида уларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш, жамиятда ўз муносиб ўринларини топишлари учун барча имкониятлардан фойдаланмоқда.
Наргиза ҚАҲҲОРОВА,Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ«XXI asr»
Обсудить новость на Форуме