22:15 30.10.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

Ҳамжиҳатлик ютуқлар гаровидир

Бошланғич ташкилот етакчиси Ғайрат Чоршанбиевнинг фикрича, қуйи бўғин фаолиятини намунали ташкил этишда Бегали Бозоров, Мушарраф Норов, Жамила Салимова, Гулноза Жўраева, Наврўз Худойбердиев сингари партия аъзоларининг ўрни алоҳида бўлмоқда.Ғайрат Чоршанбиев халқ депутатлари туман кенгашининг депутати сифатида депутатлик гуруҳи фаолиятини ривожлантиришга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Ҳудуддаги 3 та қишлоқнинг 3 мингдан зиёд аҳолиси, айниқса, ёшларда тадбиркорлик кўникмасини шакллантириш, молиявий кўмак олишларига ёрдамлашиш, ҳудуднинг ички имкониятларини ишга солган ҳолда одамлар фаровонлигини оширишда партия фаолининг хизматлари беқиёс. Депутатнинг амалий ёрдами билан сартарошхона, гўзаллик салони, тикувчилик цехи, пойабзал устахонаси каби маданий-маиший объектлар ташкил этилиб, аҳолига маиший хизмат кўрсатишни янада яхшилаш баробарида коллежларни битирган ёшлар учун ўндан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Ёш қизларга ҳунар ўргатадиган тикувчилик цехи фаолияти йўлга қўйилди. Партия фаоллари таклифига кўра ҳудуддаги йўлларни равонлаштириш, 29-мактабни таъмирлашда корхона томонидан ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. Бу йил Хитой фермерлар уюшмасига қарашли фермер хўжаликлари далаларида етиштирилган ғалла ҳосили корхона транспорт воситалари ёрдамида ташиб берилди. — Инсон қайси соҳада фаолият юритмасин, ўз билим ва маҳоратини такомиллаштириши, янги ташаббуслар билан майдонга чиқиши керак, — дейди БПТ етакчиси. — Эътироф этиш керакки, ҳар бир инсон ўзига  инъом этилган интеллектуал қобилиятини ишга солса, ўзини ва оиласини боқишга, мамлакат иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, халқ фаровонлигини оширишга ҳисса қўша олади. Сайловчиларим билан бўлаётган учрашувларда уларни тадбиркорликка йўналтириш орқали фаровонлигини таъминлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишга даъват этаман. Ҳар бир йиғилишимизда қишлоққа саноатни олиб кириш борасида амалий таклифлар билдирамиз. Фаолларимизнинг таклифлари асосида тадбиркорларга имтиёзли молиявий кўмак ажратиш, касб-ҳунар таълимини универсаллаштириш, битирувчиларни иш билан таъминлаш, касаначиликни ривожлантириш орқали бандликни таъминлашга оид масалаларни туман кенгаши сессияси кун тартибига киритишга ҳаракат қилаяпмиз. Ҳудуддаги йирик корхоналарнинг кафиллиги орқали оилавий тадбиркорларга кредит берилиши устида иш олиб бораяпмиз. Хусусан, ўнга яқин хотин-қизларга йирик саноат корхоналари томонидан ҳомийлик асосида тикув машиналари олиб берилди. Туманимизда оилавий тадбиркорлар сони ҳам йил сайин кўпайиб бормоқда. Қишлоқларимизда кигиз бостирадиган кичик корхоналар ташкил этаяпмиз. Муборакда иккита йирик нефть ва газ саноати  корхонаси мавжудлигини ҳисобга олсак, кигизга бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Туманимизда чорвачилик яхши ривожланганлиги учун хом ашё муаммо эмас.Депутат Ғ.Чоршанбиев жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Юртбошимиз раҳнамолигида қўлга киритилган ютуқлар ва амалга оширилган ислоҳотлар моҳиятини сайловчиларга етказиш мақсадида олиб борилаётган ғоявий-сиёсий, тарғибот-ташвиқот ишларида ҳам фаол қатнашиб келмоқда.     

Сайфулла ИКРОМОВ,
«XXI asr»
 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме