15:00 17.02.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ҳамкорликнинг янги қирраси
Кейинги йилларда барча жойда бўлганидек, Наманган вилоятида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Маҳаллий хом ашёдан импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар, жумладан, кенг халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришда хорижий инвестициялар, замонавий технологиялар алоҳида аҳамият касб этаяпти.
O`zLiDeP вилоят кенгаши ва Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбек-Хитой савдо уйининг тақдимот маросимида ана шулар хусусида фикр юритилди. Унда тадбиркорлар, солиқ ва божхона идоралари ходимлари, шунингдек, «Ўзбеклизинг интернейшнл» компаниясининг Наманган бўлими вакиллари иштирок этдилар.
Таъкидланганидек, сўнгги беш йил давомида ХХРнинг Урумчи ва Гуанчжоу вилоятларида ўтказилган савдо ярмаркалари барча қатори наманганлик тадбиркорлар учун ҳам янги имкониятлар очди. Ҳозирда вилоятдаги 40 дан зиёд кичик бизнес субъектлари ушбу мамлакатдан келтирилган техника ва технологиялар асосида фаолият юритиб, аҳоли эҳтиёжлари йўлида хизмат қилмоқда. 2010 йил давомида улар томонидан 1,5 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт амалиёти бажарилгани фикримиз далилидир. Ўзаро шартнома асосида «Афруз Камол Наби» қўшма корхонаси, «Рау ТОМ» масъулияти чекланган жамияти, «Гулшан Шойи Импекс» хусусий корхонаси, «Муҳтарам Толиб» шўъба корхонаси томонидан Россия Федерацияси, Украина, Туркия, Англия каби мамлакатларга аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, кўп миқдорда пойафзал, шойи, битум ва ҳоказолар етказиб берилди.
Энг муҳими, ўзаро ҳамкорлик ҳар икки томон учун катта иқтисодий манфаат келтирмоқда. Тадбирда Ўзбек-Хитой савдо уйининг очилиши ислоҳотлар йўлидаги муҳим қадамлардан бири экани таъкидланиб, бу борадаги мавжуд ички имкониятлардан янада самаралироқ фойдаланишга келишиб олинди.
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |