09:15 22.07.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ҳамкорлик самаралари
Сурхондарё вилоятида 4 минг 950 дан ортиқ фермер хўжалиги фаолият юритаётган бўлса, уларнинг 2 минг 490 таси пахта ва ғалла етиштиришга, 1 минг 576 таси боғдорчиликка, 701 таси чорвачиликка, 184 таси эса бошқа соҳаларга ихтисослашган. O`zLiDeP билан Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Бош битим эса партия электорати манфаатини қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтирмоқда.
Унда ҳамкорликдаги мажбуриятлар белгиланиб, фермерларнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий фаоллигини ошириш, улар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини кенгайтириш, молиявий ва иқтисодий эркинлигини таъминлаш, ўқув-семинарлар ва бошқа тадбирлар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилган.
— Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган тадбирлар натижасида партия сафлари фермерлар билан кенгайиб бораётир, — дейди O`zLiDeP вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Абдулҳаким Турдиев. — Айни пайтда фермерларнинг 3 мингга яқини партиямиз аъзоларидир. Биргаликда ўтказилаётган тадбирларда Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари ҳам фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Сиёсий таълим марказининг ўқув-семинарлари, айниқса, юрт ободлиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш мақсадида фидойилик кўрсатаётган фермерларда катта қизиқиш ўйғотаяпти.
O`zLiDeP вилоят кенгашининг тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш бўлимидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида партия ҳудудий бўлинмалари томонидан фермерлар иштирокида 30 га яқин тадбир ўтказилди. Жумладан, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик — жамият тараққиётининг мустаҳкам таянчи” мавзуида Бойсун туманида ташкил этилган тадбирда хусусий тадбиркорлик субъектлари билан бирга вилоят фермерлари ҳам фаол иштирок этдилар. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуқодир Тошқулов, халқ депутатлари вилоят кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Муяссар Жумаева, вилоят кенгаши депутати, Бойсун туман кенгаши раиси Неъмат Абдуллаев ва бошқалар соҳани ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, фермерлар учун яратилаётган шароитлар, мавжуд имтиёзлар хусусида атрофлича маълумот бердилар. Очиқ мулоқотда фермерлар олдида турган муаммолар ҳам ўрганилиб, уларнинг ечими юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Денов туманида ташкил этилган ўқув-семинарга эса солиқ ва божхона бошқармаси, тижорат банкларининг раҳбар ходимлари жалб этилдилар. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нуриддин Муротов, Ўзбекистон Қаҳрамони, Денов туманидаги “Лочин” фермер хўжалиги раҳбари Аҳмад Нарзуллаев фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўз юритган бўлса, солиқ, божхона ва тижорат банклари мутахассислари яратилган имтиёзлар ва улардан самарали фойдаланиш йўллари тўғрисида маълумот бердилар. Машғулотлар жараёнида фермерлар солиқ ва божхона хизмати раҳбарларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Олтинсой туманида ўтказилган “Сиёсий етук ва билимдон фермер — юрт таянчи” мавзуидаги давра суҳбати ҳам долзарб масалаларга бағишланди.
— Фермерларнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа соҳага оид билимларини оширишда O`zLiDeP вилоят кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилаётган тадбирлар яхши самара бераётир, — дейди Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси вилоят филиали директори Бахтиёр Шерматов. — Натижада фермерларимиз қишлоққа замонавий технологияларни киритиб, ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларни қайта ишлашни йўлга қўймоқдалар. Фермерлар билан ҳамкорликдаги ишлар туфайли жорий йилда вилоятда 183 гектар майдонда хориж технологияси асосида серҳосил интенсив олма боғи яратилди. Дон, пахта, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда тажрибада синалган усуллар кенг жорий этилиб, кутилган натижаларга эришилаётир.
Ҳа, фермерлик ҳаракатининг қишлоқда етакчи куч сифатида эътироф этилаётгани бежиз эмас. Негаки, дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги кузатилаётган бир пайтда Ўзбекистон фермерлари дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлашда асосий кучга айландилар. Шу билан бирга аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, бандлик масаласини ҳал этиш, қишлоқларни ободонлаштириш, кам таъминланган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашда ҳам улар фаол иштирок этиб, эл ҳурматига сазовор бўлмоқдалар.
Обсудить новость на Форуме