20:00 18.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ОШИРИШНИНГ САМАРАЛИ ЙЎЛЛАРИ

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Термиз туманидаги 2-академик лицейда “Парламентда менинг ўрним” лойиҳаси доирасида “Юксак ҳуқуқий маданият – демократик ислоҳотлар, муваффақиятларнинг гарови” мавзуида анжуман ўтказди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, “Агар мен депутат бўлсам” тақдимот-танловида иштирок этиш истагида бўлган ёшлар қатнашди.
- Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Президентимизнинг Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясидан келиб чиқадиган партиявий вазифалар самарадорлигини ошириш, партия Дастуридаги устувор вазифалар ижросини таъминлашдир, - дейди Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Равшан Асқаров. - Бу орқали парламентда ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар лойиҳаси мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш, депутатлик гуруҳлари йиғилишларига ёшлар билан боғлиқ масалаларни олиб чиқиш, партия тизимида ёш етакчилар сафини кенгайтириш, ўқитиш, раҳбар лавозимларига тайёрлаш ҳамда малакали кадрлар захирасини шакллантириш кўзда тутилган. 
Термиз тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи 3-курс талабаси Феруза Авазова “Парламентда менинг ўрним-2013” лойиҳаси доирасида ўтказилган “Агар мен депутат бўлсам” тақдимот-танловининг республика босқичида иштирок этганлардан бири. У “Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши депутати” номинациясида фахрли 1-ўринни эгаллаганди. 
“Бу йилги танловда “Соғлом  бола  йили” Давлат дастури асосида тумандаги  қишлоқ врачлик пунктлари ва мактабгача таълим муассасаларини қайта реконструкция  қилиш, аҳоли, айниқса, болаларнинг ҳам  руҳан,  ҳам  жисмонан, ҳам  маънан соғлиғини қатъий назоратга олиш, туманда “Истеъдод  мактаби”ни  ташкил  этиш, Ахборот ресурс маркази фаолиятини йўлга қўйиш кабиларни ўз ичига олган рамзий Сайловолди дастурим билан қатнашяпман”, - дейди Феруза. 
Термиз туманидаги Янгиариқ касб-ҳунар коллежи 2-курс талабаси, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Лутфия Баратова бўлиб ўтган тадбирдан олам-олам таассурот олганини яширмади. 
Унинг сўзларига кўра, учрашувда парламентда ёшлар манфаатларини ифода этувчи қонун лойиҳалари ва қонуности ҳужжатлари хусусида фикрлар алмашилди. У лойиҳа иштирокчилари ва депутатлар ўртасидаги қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. 
“Мазкур лойиҳа биргина кўрик танлов билан чекланиб қолмасдан, партиянинг истиқболли ёш кадрлар захирасини шакллантириш, келгусида бу ёш кадрлар орасидан партия тизимидаги раҳбар лавозимларга ва депутатликка номзодлар кўрсатиш мақсадини ҳам кўзлагани қувонарлидир. Бу эса ёшларнинг лойиҳага қизиқишини янада оширмоқда”, - деди Лутфия.
Тадбир давомида янгича фикрлайдиган, демократик қадриятлар ва юртимизнинг  жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузини мустаҳкамлашда фаол иштирок этадиган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланиб, бу борадаги муҳим фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди. 
Мутахассислар ёшларнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш механизмлари, уларни қабул қилиш ва тасдиқлаш каби турли масалалардаги саволларига атрофлича жавоб берди.
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме