23:16 20.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҲОКИМИЯТ ФАОЛИЯТИ ОЧИҚЛИГИ – ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ РИВОЖИ АСОСИ
O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳуқуқий экспериментини амалга оширишга қаратилган амалий мулоқот ўтказилди. Мулоқот “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳасини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, уларнинг иши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда партия электоратининг ролини кучайтириш каби масалаларни муҳокама этиш мақсадида ўтказилди. – Партиямиз “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили ҳаётда ўз аксини топишида, аҳоли сиёсий-ҳуқуқий онгини оширишда, аёллар ва ёшларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлашда салмоқли натижаларга эришмоқда, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Фармон Аминов. – “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун эса бу борадаги ишларимизни янада жонлантиришга кўмак беради. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят филиали раҳбари Шуҳрат Бафоев O‘zLiDeP Дастурида партиянинг ҳокимиятнинг нафақат марказий, балки вилоят, туман ва шаҳарлардаги органларига ҳам ўз ўрнига эришишга ҳаракат қилиши белгилаб қўйилганини юқори баҳолади. “Шу билан бирга, партия вакиллик органларининг давлат ва жамият қурилиши жараёнидаги ролини ошириш, ижро этувчи ҳокимият фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг самарали тизимини яратиш тарафдори экани диққатга сазовор”, – деди Ш.Бафоев. Мулоқотда Президентимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” асосида ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳаси фуқароларнинг ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишнинг ташкилий–ҳуқуқий механизмларини, шунингдек, жамоатчиликни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳамда улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар тўғрисида хабардор этиш тартиб-таомилларини ўзида мужассам этгани таъкидланди. Унда жамоатчиликни давлат ҳокимияти органлари фаолияти ҳақида хабардор қилиш процедуралари аниқ белгилаб берилгани, қонун аҳоли, ОАВ ва жамоат бирлашмаларининг ушбу органлар томонидан қабул қилинаётган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, аввало, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинлиги ҳамда қонуний манфаатларига дахлдор қарорлар тўғрисидаги ахборотдан янада кенг фойдаланишини таъминлашга хизмат қилиши эътироф этилди.Йиғилиш қатнашчилари Президентимизнинг 2013 йил 20 мартдаги “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида”ги фармойиши мазмун-моҳияти билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, ҳуқуқий экспериментни ўтказиш жараёнида қонун лойиҳасининг давлат органлари фаолияти очиқлигини, улар фаолияти тўғрисидаги ахборотдан ихтиёрий ва эркин фойдаланишни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш, уларни амалга оширишнинг самарали ташкилий ҳуқуқий механизмларини яратиш масаласида сўз юритилди. Бундан ташқари, амалий мулоқотда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга оид қабул қилинган қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, кичик бизнеснинг барқарор ривожланиши ва унинг иқтисодиётдаги мавқеини оширишдаги муҳим омиллар хусусида ҳам атрофлича фикр алмашилди. Тадбирда мавзуга оид бир қатор амалий таклифлар ишлаб чиқилиб, тегишли тавсиялар берилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари, O‘zLiDePнинг вилоятдаги кенгашлари раҳбарлари, мутасадди ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари, олимлар, тадбиркорлар иштирок этди.
O‘zLiDeP Бухоро вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме