18:00 28.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҲОКИМ АХБОРОТИ ЭШИТИЛДИ
Халқ депутатлари Оҳангарон тумани кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Унда “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси юзасидан туманда олиб борилган депутатлик назорат-таҳлил фаолияти якунлари масаласи муҳокама қилинди.
Мазкур масала юзасидан туман ҳокими Р.Убайдуллаевнинг ахбороти тингланди. Мазкур тадбирни ўтказиш мақсадида депутатлик гуруҳи томонидан жамоатчилик ишчи комиссияси ва тўртта ишчи гуруҳи тузилиб, жорий йилнинг 16 апрелидан – 6 майига қадар тумандаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича назорат-таҳлил ўтказилганди. Ўтказилган йиғилишларда маҳалла фаоллари, БПТ раислари, депутатлар, тадбиркор ва фермерлар, касб-ҳунар коллежи битирувчиларидан иборат, жами 200 нафардан ортиқ киши иштирок этди. Унда ўттизга яқин долзарб масалалар муҳокама қилинди. Ўрганишлар натижаси тумандаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 5,8%, қурилиш ишларида 30,3%, аҳолига пуллик хизмат кўрсатишда 36,9%, юк ташишда 18,1% ва юк айланмасида 78,6%ни ташкил этганлигини кўрсатди. Бу даврда туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши 102,1%, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш102,6%ни ташкил этди.
Шу билан бирга, Оҳангарон туманида ўтган 2013 йилда 4668 та янги иш ўринлари ташкил этилиб, йиллик режа 100,3%га бажарилган. Жорий йилнинг биринчи чорагида 1530 нафар коллеж битирувчиларидан 1349 нафари иш билан таъминланган.
Йиғилишда депутатлар томонидан иқтисодий ночор, кам қувватли ва фаолият кўрсатмаётган корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш дастури асосида янги иш ўринлари яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб ушбу масалаларда депутатлик ва жамоатчилик назоратини янада кучайтириш кераклиги эътироф этилди.
Оҳангарон туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга доир ижобий ишлар билан бирга, ўз ечимини кутаётган бир қатор муаммолар ҳам мавжудлиги йиғилиш давомида қайд этиб ўтилди.
Жумладан, 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра, туманда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектларининг умумий сони 1203 тани ташкил этиб, ҳозирда уларнинг 124 таси молия-хўжалик фаолиятини тўхтатган, тадбиркорлик субъектларининг 24 таси ихтиёрий равишда ўз фаолиятини тугатгани маълум бўлди.
Жорий йилда туманда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури бўйича амалга ошириладиган ишларга алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур дастурга мувофиқ, яратилаётган янги иш ўринларининг қарийб 80 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, фермерликни қўллаб-қувватлаш ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилаётганлиги ҳисобга олинса, бу соҳадаги ишларни ҳам талаб даражада деб бўлмайди.
Ушбу депутатлик назорат-таҳлил фаолияти якунларини атрофлича муҳокама этиб депутатлар Оҳангарон туманида ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлганлар учун зарурий шароитларни яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан замонавий технологиялар асосида замон талабларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, мазкур соҳада олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш, шу билан бирга, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан депутатлик гуруҳининг аниқ позициясини белгиловчи амалий таклифлар билдирилди ва тегишли қарор қабул қилинди.
O‘zLiDeP Тошкент вилоят КенгашиМатбуот хизмат
Обсудить новость на Форуме