17:30 03.04.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ҲИСОБОТ-САЙЛОВ ЙИҒИЛИШЛАРИ НАМУНАЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ҳудудда ташкил этилган бошланғич партия ташкилотларининг жорий йилги ҳисобот-сайлов йиғилишларини намунали ташкил этишга катта эътибор қаратмоқда.
Мазкур тадбирлар давомида БПТларнинг ўтган йилги фаолиятини сарҳисоб қилиш, уларга муносиб раҳбарлар сайлаш, “Соғлом бола йили” Давлат дастури ва давлатимиз раҳбарининг “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни белгилаб олишга жиддий аҳамият берилаётир.  
Жорий йилнинг 24 мартига қадар вилоятда 267 та БПТда ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди ва  37 та ташкилотга янги раис сайланди. 
Тадбирлар давомида Дўстлик туманида 12 та, Жиззах туманида 16 та, Мирзачўл туманида 7 та, Фориш туманида 1 та, Жиззах шаҳрида 6 та янги БПТ ташкил этилиб, партиянинг 608 нафар янги аъзосига гувоҳномалар топширилди. 
Сир эмаски, O‘zLiDeP тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигини таъминлайдиган ҳуқуқий кафолатлар нафақат қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилиши, балки амалиётда ҳам унга қатъий риоя қилиниши керак, деган ғояни илгари суради. 
Шу боис, ўтказилаётган йиғилишларда жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ва бошқа муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни партиявий воситалар орқали ҳал этиш юзасидан самарали ишлар олиб борилиб, керакли кўрсатма ва тавсиялар берилмоқда. 
Масалан, Жиззах вилояти Фориш ширкат хўжалигида фаолият юритаётган “Ибод ота” фермер хўжалигига ана шундай амалий ёрдам кўрсатилди. 
Бугунги кунда аҳолига, болалар боғчаси, шифохона ва савдо мажмуаларига сара гўшт ва сут маҳсулотларини пул ўтказиш йўли ва пластик карточкалар орқали етказиб бераётган ушбу фермер хўжалигида сотилган маҳсулотлардан тушган маблағларни “Алоқабанк”нинг вилоят филиалидан нақд пул кўринишида олиш жараёнида бир мунча муаммолар юзага келаётганди. O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда депутатлар билан биргаликда “Ибод ота” фермер хўжалигига банкнинг вилоят бўлимидан 6 миллион сўм нақд пул олишга кўмаклашилди. 
O‘zLiDeP фаолларининг жойларда аниқланган мавжуд муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдамлар кўрсатаётгани аҳолининг партияга бўлган ишончини янада оширмоқда. 
O‘zLiDeP Жиззах вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме