19:15 17.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ҲИСОБОТ САЙЛОВ ЙИҒИЛИШЛАРИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Шу кунларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Тадбирларда асосий эътибор Президентимизнинг “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли маърузасидан келиб чиқиб, БПТнинг устувор вазифаларини белгилаб олишга қаратилмоқда. 
Бугунги давр бошланғич партия ташкилотларидан ишчан, аниқ партия ёндашуви ва инновацион ғояларга эга, партия фаолиятини кучайтиришга жиддий эътибор берувчи фаолларни излаш ва қўллаб-қувватлашни талаб этмоқда. Шунинг учун ҳам ҳисобот-сайлов йиғилишларида БПТ раҳбарлигига юқоридаги талабларга жавоб берадиган кадрларни сайлаш лозимлгига эътибор бериляпти. 
Айни кунгача Қорақалпоғистон Республикасидаги O‘zLiDeP БПТнинг 209 тасида режада белгиланган йиғилишлар ўтказилиб, 39 та БПТ раислари янгидан сайланди. 
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳисобот-сайлов йиғилишлари давомида партия сафини янги аъзолар билан тўлдиришга ҳам катта аҳамият бериляпти. Жумладан, бўлиб ўтган тадбирларда партияга 120 нафар янги аъзо қабул қилинди. 
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси КенгашиМатбуот хизмати 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме