16:31 08.03.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ҲИСОБ ПАЛАТАСИНИНГ ЎТГАН ЙИЛГИ ФАОЛИЯТИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

5 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, экспертлар ва соҳа мутахассислари, ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ўтган йилги фаолияти кўриб чиқилди. 
O‘zLiDeP фракцияси депутатлари томонидан Ҳисоб палатасининг 2013 йилдаги иш фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов белгилаб берган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилганини қайд этилди.
Шунга мувофиқ, фракция аъзолари Ҳисоб палатаси фаолиятини ташқи аудит қилиш ва баҳолаш, Давлат бюджетининг республика ва ҳудудлар миқёсида бажарилиши, шунингдек, бюджетдан молияланадиган муассасалар мисолида давлат маблағларининг қонуний, мақсадли ва самарали ишлатилиши каби йўналишлар бўйича таҳлил қилдилар.
Фракция аъзолари Ҳисоб палатасининг 2013 йилги ҳисоботини кўриб чиқишда партия электорати манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги муассасаларининг бюджет ва бошқа маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишини текшириш якунлари, янги иш ўринларини, биринчи навбатда, касаначилик ва кичик бизнес корхоналарини ташкил этиш орқали яратиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Фракция йиғилишида аҳолини, жумладан, ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишда расмиятчиликнинг ҳар қандай кўринишларини бартараф этиш, жойларда тегишли қулай бизнес муҳитини яратмасдан хўжакўрсинга кичик бизнес субъектларини ташкил этишга интилишларга йўл қўймаслик зарурлиги таъкидланди. 
Таъкидланишича, 2013 йил давомида Ҳисоб палатаси томонидан маҳаллий бюджетлар ижросининг мониторинги доимий равишда олиб борилган. Бунда маҳаллий бюджетларнинг ижросини текшириш жойларга чиққан ҳолда Наманган, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида амалга оширилган.
Ҳисоб палатаси ҳисоботини кўриб чиқишнинг аввалгиларидан фарқ қилган ўзига хос жиҳати шундаки, бу галги ҳисобот O‘zLiDeP фракцияси йиғилишида қизғин ва жиддий муҳокама қилинишига сабаб бўлди.
Биринчи навбатда, депутатлар Ҳисоб палатасининг қатор танқидий мулоҳазалари ҳар йили қайтарилаётганига эътибор қаратдилар. Уларни асосан жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан йўл қўйилаётган молиявий ҳуқуқбузарликлар, жумладан пул маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш, харид ва савдолар ўтказиш каби ҳуқуқбузарликларга тааллуқли масалаларда кўриш мумкин. O‘zLiDeP фракцияси аъзоларининг фикрича, Ҳисоб палатасининг фаолияти ижобий, самарали ва муҳим бўлганини қайд этган ҳолда, парламент томонидан билдирилган танқидий мулоҳазаларга янада аниқ эътибор қаратилиши зарур.
Иккинчидан, O‘zLiDeP фракцияси ҳузуридаги Экспертлар кенгаши томонидан Ҳисоб палатасининг назорат тадбирлари натижалари юзасидан ўтказган таҳлили маҳаллий ижроия органларининг қонун меъёрларини қонуности меъёрий ҳужжатларга алмаштиришга интилиши каби муаммо мавжудлигини кўрсатмоқда. Ушбу муаммоларнинг ҳал этилиши Ҳисоб палатаси фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини янада оширишга хизмат қилиши ва Ўзбекистонда бюджет жараёнининг ошкоралигини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшади. O‘zLiDeP фракцияси бундай ёндошув жамиятга давлат маблағларидан фойдаланишнинг объектив баҳосини бериши ва бу жамоатчиликнинг нафақат аниқланган ҳуқуқбузарликлар, уларнинг юзага келиш сабабларидан ўз вақтида хабардор бўлишини, балки уларни бартараф этиш йўлларини аниқлаш ва келажакда бунга йўл қўйилмаслигини таъминлашига ишонади.
Учинчидан, Ўзбекистонда Бюджет кодексининг жорий этилиши мунозараларнинг алоҳида мавзуси бўлди. Таъкидландики, моҳиятан Ҳисоб палатаси давлат молиявий назорати тизимининг яхлитлигига, институцион имкониятлари кенгайиши ва такомиллашишига, назорат-таҳлил ва эксперт чоралари даражаси юксалишига асосланган ўз фаолиятини янги босқичини бошлаши керак. O‘zLiDeP назоратнинг янги усулларини қўллаш, уни Давлат бюджети маблағларини ишлатиш соҳасида кенгайтириш, ўз навбатида, Ҳисоб палатаси фаолияти йўналишларига ўзгартишлар киритиш, ҳудудларда назорат функцияларини кучайтириш заруратини туғдиради, деб ҳисоблайди.
Йиғилиш якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан O‘zLiDeP фракциясининг жорий йилги иқтисодий дастурларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда Ҳисоб палатасининг назорат тадбирлари самарадорлигини янада кучайтиришга оид таклиф ва тавсияларини ўз ичига олган тегишли қарор қабул қилинди.  

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме