14:45 11.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҲАР ДИЛДА БАЙРАМ ШУКУҲИ
Истиқлолимизнинг 22 йиллик тантанаси барча жамоалар каби бошланғич партия ташкилотларида ҳам қизғин кутиб олинди.
Хусусан, Сайхунобод тумани маданият ва спорт ишлари бўлимида ташкил этилган бошланғич партия ташкилоти аъзолари ҳам байрамни кўтаринки руҳ билан қарши олди. Партия фаоллари энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида йиғилишиб, туманда истиқлол йилларида амалга оширилган катта ўзгаришлар, ислоҳотларнинг ижросини таъминлаш ва “Обод турмуш йили” Давлат дастурининг бажарилиши бўйича қилинган ишлар хусусида суҳбатлашди.
- Туманимиз йил сайин обод бўлиб, кўркамлашиб бормоқда, - дейди O’zLiDeP Сайхунобод туман Кенгаши аппарат раҳбари Бахтиёр Раҳимов. - Барча соҳалардаги ислоҳотларда партиямиз фаолларининг салмоқли ҳиссалари бор. Улар кўп соҳаларда ташаббускорликни ўз қўлларига олган. Зеро, партиямиз Дастурида мамлакатимизда тадбиркорлиги, ташаббускорлиги, ўз ишини ташкил қилиш, ғоя ва лойиҳаларини амалга ошириш эвазига шахсий, оилавий фаровонликка ҳамда умуман жамият фаровонлигига интилувчи барча фуқароларни бирлаштиради, деб алоҳида белгилаб қўйилган.
Тадбир давомида сўзга чиққанларнинг барчаси “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” шиори остида кенг нишонланган байрамни каттаю кичик кўтаринки кайфиятда, янги ғоя ва мақсадлар билан кутиб олганини таъкидлади.
O’zLiDeP Сирдарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме