11:15 12.09.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҲАМКОРЛИКНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИШ ЛОЗИМ
2011 йил 10 сентябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси Марказий Кенгаши, Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 августдаги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш масаласи муҳокамалар марказида бўлди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг мамлакат парламенти палаталарининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” номли маърузасида aмaлгa оширилaётгaн ислоҳотлaримизнинг очиқ-ошкорaлиги вa сaмaрaдорлигини тaъминлaшдa, улaрнинг ролини кучaйтиришдa “Ижтимоий шeриклик тўғрисидa”ги Қонуннинг қaбул қилиниши муҳим aҳaмият кaсб этиши таъкидланган. Кенгайтирилган мажлисда жамиятимизда демократлашув жараёнлари чуқурлашиб боргани сайин мазкур қонунга бўлган зарурат тобора ортиб бораётганлиги ҳамда мамлакатимизда ижтимоий шериклик асослари илдам шаклланаётганлиги қайд этилди.
Хусусан, ўзаро стратегик ҳамкорлар ҳисобланган ЎзЛиДеП, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмасининг хусусий мулк ва тадбиркорлик ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга қаратилган ҳамкорликдаги фаолиятида ҳам ижтимоий шериклик механизмлари намоён бўлиб бормоқда.
Тадбирда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Муҳаммадюсуф Тешабоев “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонида белгиланган вазифалар асосида ҳамкор ташкилотларнинг мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, республика иқтисодиётида хусусий сектор ролини ошириш борасидаги биргаликдаги фаолиятини янги босқичга кўтариш, мавжуд куч ва имкониятларини бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Партия раҳбарининг фикрича, ушбу Фармон давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да белгиланган иқтисодиётимиз салоҳиятини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик роли ва аҳамиятини изчил оширишга қаратилган ўзгаришлар стратегиясининг мантиқий давомидир. Унда белгиланган комплекс чора-тадбирлар “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурининг изчил ижросини таъминлашга, тадбиркорлик фаолияти учун янги, янада кенг имкониятлар яратишга қаратилган.
Қўшма мажлисда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Тўхтамурод Бозоров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Тўлқин Турсунов, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Акром Алимов ва бошқалар Президент Фармони ва унинг асосида қабул қилинган Қарор кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш учун қулай муҳит ва кенг имкониятлар яратиш орқали мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қиладиган муҳим ҳужжатлар эканлигини таъкидлашди.
Қайд этилдики, мазкур ҳужжатларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларга барҳам бериш, хусусан, турли рухсат бериш тартибларини янада қисқартириш лозимлиги белгиланганлиги, солиқ, божхона ва бошқа тўловлар бўйича қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш талаби қўйилаётганлиги, тадбиркорнинг бошқа идоралар билан муносабатларда тадбиркорлар ҳуқуқининг устуворлиги принципига амал қилиниши тўғрисидаги талаб хусусий секторни қўллаб-қувватлаш механизмлари янада такомиллаштирилаётганлигидан далолатдир.
Хусусан, микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг ўз ишлаб чиқарган товарларини экспорт қилишдан тушган валютанинг 50 фоизини мажбурий сотишдан озод этилиши, 2012 йилнинг 1 январидан саноат соҳасига ихтисослашган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга камайтирилиши, шубҳасиз мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятининг ошишига, тадбиркорлар фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга, мазкур соҳаларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар сонининг ортишига хизмат қилади.
Шунингдек, 2011 йил 1 октябрдан солиқ, божхона тўлови ва йиғимларини ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашнинг муддатларини бузганлик учун ҳар бир муддатидан ўтган кун учун пеня миқдори уни ҳисоблаш тартибини сақлаб қолган ҳолда амалдагига нисбатан учдан бир қисмига камайтирилмоқда. Қайд этилган чора-тадбирларни амалга ошириш ва муайян имтиёзларни жорий этиш натижасида салмоқли равишда солиқ юки камаймоқда. Саноат соҳасидаги микрофирма ва кичик корхоналар тасарруфида 2012 йилнинг ўзида солиққа солинишдан озод бўладиган 34,8 млрд.сўм миқдорида қўшимча маблағлар сақланиши кутилмоқда. Ушбу маблағлар кичик бизнес субъектлари томонидан айланма маблағларни тўлдириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, қайта тиклаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқаришга йўналтирилади.
Иштирокчиларнинг фикрига кўра, мазкур Фармон ва Қарорда белгилаб берилган барча йўналиш ва вазифалар O’zLiDeP, Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси ва Тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш марказининг асосий дастурий ҳужжатларида, шунингдек, ўзаро имзоланган бош ҳамкорлик битимларида кўзда тутилган мақсад-вазифалар билан ҳамоҳангдир. Шунинг учун ҳам Фармоннинг қабул қилиниши бевосита тадбиркорлар ва фермерлар билан иш олиб борадиган ушбу ташкилотлар зиммасига муҳим вазифаларни юклайди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳар бир ташкилот тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва мулкдорларнинг эркин фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этишда етарли амалий тажриба ва зарур ахборот-таҳлил базасига эга. Шу билан бирга ҳамкор ташкилотлар фаолиятида ҳали ишга солинмаган, фойдаланилмаётган куч ва имкониятлар мавжуд. Бош битимлар доирасида жойларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида олиб борилаётган ишлар бугунги кун талабларига тўла жавоб бермайди.
Ана шу нуқтаи назардан чиқиб, қўшма мажлисда ҳамкорликдаги ишларни янада фаоллаштиришга қаратилган қўшма Ҳаракат дастури лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида O’zLiDeP, Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси ва Тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш марказининг ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи Жамоатчилик Кенгашини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.
Тадбирда ушбу муҳим ҳужжатларнинг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини аҳоли қатламлари, айниқса, тадбиркорлар ва фермерлар орасида кенг тарғибот-тушунтириш тадбирларини ташкил этиш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди.
Кенгайтирилган мажлисда:
- Фармонда қайд этилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни ҳал этиш юзасидан мамлакатимизнинг тадбиркорликка оид қонунчилик базасини янада такомиллаштириш;
- ҳудудларда юзага келаётган бизнес муҳитни чуқур ўрганиш, мазкур соҳага оид қонунлар бажарилиши устидан самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги томонлар саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва бирлаштириш;
- ўрта синф мулкдорларини шакллантириш, миллий иқтисодиёт барқарор ривожланиши, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли даромадлари ўсиши, унинг истеъмолчилик талаблари ошишининг энг муҳим омили сифатида максимал даражада мақбул шароитлар, имтиёз ва преференцияларни яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш;
- қайд этилган соҳаларда тадбиркорлар ва ишбилармонлар, жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, назорат қилиш ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари иштирокида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Мажлис якунида қўшма Ҳаракат дастури ва ҳамкорликдаги фаолиятни мувофиқлаштирувчи Жамоатчилик Кенгаши таркиби тасдиқланди.
ЎзЛиДеП Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме