13:00 23.01.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҲАМКОРЛИК КУЧАЙТИРИЛИШИ ЛОЗИМ
2011 йил 17 январь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси ва Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг кенгайтирилган қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 19 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Бизнинг йўлимиз – демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом эттириш йўлидир” номли маърузасида ўртага қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, “Мустаҳкам оила йили”да ҳамкор ташкилотларнинг биргаликда амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирларини белгилаш масаласи муҳокама қилинди.
Мажлисда сўзга чиққан O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М.Тешабоев, Республика Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси А.Каримов, Фермер хўжаликлари уюшмаси раиси ўринбосари Т.Бозоров ва бошқалар мамлакатимиз раҳбарининг 2012 йилнинг “Мустаҳкам оила йили” деб эълон қилиш ташаббуси жамиятимизда оила институтининг янада мустаҳкамланишига, фуқароларда оилапарварлик, ўз оиласидан фахрланиш туйғуларини кучайишига хизмат қилишини таъкидладилар.
Қайд этилдики, бугунги кунда биз ривожланган давлатлар қаторига чиқиш, демократик давлат, халқимиз учун озод ва фаровон ҳаёт қуриш мақсадлари билан яшар эканмиз, оила институтини янада мустаҳкамлаш, бу борада олиб бораётган ишларимизни янги босқичга кўтариш алоҳида аҳамият касб этади. Янги йилга мана шундай ном бериш, азал-азалдан халқимиз учун муқаддас бўлмиш оилани ҳаётимиз таянчи ва суянчи, жамиятимизнинг ҳал қилувчи асосий бўғини деб қабул қилишимиз замирида, ҳеч шубҳасиз, жуда катта маъно-моҳият мужассам. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарордир.
Қўшма мажлисда “Мустаҳкам оила йили”да мамлакатимизда амалга ошириладиган кенг кўламли саъй-ҳаракатларда фуқаролик жамияти институтлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат ташкилотлари фаол иштирок этиши лозимлиги таъкидланди.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, давлатимиз раҳбарининг маърузасидаги тавсия ва вазифалардан келиб чиқиб, жойларда тадбиркорлар, фермерлар, жамоатчилик вакиллари иштирокида кўплаб тадбирлар ўтказилди ва уларда таклифлар ўрганилди. Ҳамкор ташкилотларнинг таклифлари яхлит ҳолатга келтирилиб, Давлат Дастурига тақдим этилди. Айни вақтда ҳамкор ташкилотлар ўзлари тақдим этган таклифларни амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.
Қўшма мажлисда O`zLiDeP, Савдо-саноат палатаси, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Фермер хўжаликлари уюшмаси ва Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш лозимлиги қайд этилиб, жорий йилда амалга ошириладиган навбатдаги вазифалар кўриб чиқилди.
O`zLiDeP позициясига кўра, мустаҳкам оила мустаҳкам иқтисодий асосга қурилиши керак. Оилавий бизнесни ривожлантириш жамиятимизда оилаларнинг моддий жиҳатдан мустаҳкамлигини таъминлашнинг муҳим омилидир. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб партиянинг парламентдаги фракцияси аъзолари Концепцияда баён этилган қонунчилик ташаббусларига мувофиқ ишлаб чиқилган “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг қабул қилинишида фаол қатнашмоқда.
O`zLiDeP фракцияси аъзоларининг қайд этишича, мазкур қонун оилавий тадбиркорликни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг энг муҳим шакли сифатида иқтисодиётнинг турли соҳаларида ривожлантириш учун зарур қонунчилик базасини яратиш, оилавий бизнес учун ҳуқуқий кафолатларни кучайтириш ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.
Оилавий корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қонун лойиҳасига корхона иштирокчилари томонидан низом жамғармасини мустақил белгилаш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангач, даромад солиғидан озод этиш, коммунал инфратузилма объектларига қўшилиш ҳамда уларнинг аҳоли учун белгиланган тарифлардан фойдаланишини кўзда тутувчи нормалар киритилган.
Бундан ташқари, оилавий корхоналар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган буюмлар рўйхатига кўра, ҳунармандлик, бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъат буюмларини сотишдан олган даромад бўйича ягона солиқ тўловларидан озод этилади.
Мажлисда жойларда аҳоли орасида “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбирларни ташкил этиш, қонуннинг мақсад-вазифаларини жамоатчиликка кенг тушунтириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Кенгайтирилган йиғилишда O`zLiDeP, Савдо-саноат палатаси, Фермер хўжаликлари уюшмаси ва Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг ўзаро фаолиятини мувофиқлаштирувчи Жамоатчилик кенгашининг 2011 йилдаги фаолияти якунлари танқидий таҳлил қилинди. Иштирокчилар томонидан Кенгаш аъзолигига Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясини ҳам киритиш бўйича таклиф киритилди ва Кенгаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар билдирилди.
Жумладан, жойларда ҳамкор ташкилотларнинг хусусий сектор вакиллари билан ишлаш ҳолатини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиш ҳамда янада қулай тадбиркорлик муҳитини шакллантиришга қаратилган ташаббуслар билан чиқиш лозимлиги қайд этилди.
Қўшма мажлисда таъкидландики, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакатимиз тараққиётида, авваламбор, халқимиз учун муносиб ҳаёт барпо этиш, олдимизда турган мураккаб ва масъулиятли вазифаларни амалга ошириш борасида қандай ҳал қилувчи ўрин ва таъсирга эга бўлиб бораётганига бугун амалий ҳаётимизда ҳар қадамда гувоҳ бўлмоқдамиз. Ва бу соҳа эртанги кунимиз, истиқболимизнинг ҳақиқатан ҳам мустаҳкам пойдеворига айланиб, янада ривожланиб бориши аниқ ва муқаррардир.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожидан манфаатдор бўлган мулк эгалари, жамиятимизнинг суянчи ва таянчига айланиб бораётган, ўрта синф деб ном олган бу ижтимоий қатлам ўз уйи, ўз мулкини ҳимоя қилиш, бунинг учун юртимизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашнинг қанчалик муҳим эканини ҳар томонлама англаб, ҳал қилувчи куч сифатида майдонга чиқиши эртанги кунимизнинг янада ёруғ бўлишига ишонч бағишлайди.
Тадбирда деҳқон хўжаликларининг манфаатдорлигини ошириш орқали қишлоқларда оилаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш, оилаларнинг қишлоқ хўжалиги субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликлари, машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишловчи турли хил корхоналар) билан кооперация алоқаларини ривожлантириш орқали қишлоққа саноатни олиб кириш ва янги иш ўринлари яратиш, қишлоқларда оилавий бизнесни ривожлантиришда илғор тажриба ва инновацияларни ҳамда замонавий агротехник тадбирларни қўллаш, табиий ва муқобил энергия манбалари (биогаз, шамол ва қуёш энергиялари)дан оилавий бизнесни юритишда кенг фойдаланиш масалаларини ўз ичига олган O`zLiDePнинг “Мулкдор оила” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинди.
Қўшма мажлисда муҳокама қилинган масалалар бўйича қўшма қарор қабул қилинди.
O`zLiDeP Матбуот хизмати
Обсудить новость на Форуме
25 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |