17:15 14.11.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҲАМКОРЛИК ҚУЙИ БЎҒИНЛАРДА ҲАМ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вилоят бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, Фермер хўжаликлар уюшмаси вилоят филиали, Тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамкорлигида семинар бўлиб ўтди.
“Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш, молиявий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар” мавзуcида ўтказилган мазкур семинарда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, тижорат банклари вакиллари, Халқ депутатлари вилоят ва туман-шаҳар Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этишди.
Давра суҳбатида таъкидланганидек, мамлакатимизда кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улушининг ўсиб боришида ушбу соҳани қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари, Қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида қулай шарт-шароит яратилаётгани муҳим ўрин тутмоқда. Қайд этилдики, яратиб берилаётган имкониятлар айни пайтда ўрта қатлам вакилларининг давлат ва жамият олдидаги ижтимоий масъулиятини ошираётгани ҳам қайд этилди.
Тадбирда иштирок этган ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси М.Тешабоев партия ташкилотлари томонидан тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва парламент қуйи палатасида муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари ҳақида ахборот берди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департамент директори А.Сайфуллаев тадбиркорлик субектларини тижорат банклари орқали молиялаш тизими йилдан-йилга такомиллашиб, кредитлар ҳажми ошиб бораётганлигини таъкидлади. Бундан 10 йил аввал тижорат банклари томонидан тадбиркорларга 103 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилган бўлса, ўтган йилда бу кўрсаткич 2 трлн.700 млрд сўмдан ошиб кетди.
Муҳтарам Юртбошимизнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарига 2011 йилда кредит ресурслари ажратиш миқдорини 2010 йилга нисбатан 1,4 баробарга кўпайтириш, микрокредитлар хажмини 1,3 баробарга ошириш бўйича берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, жорий йилда Андижон вилояти тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарига барча молиялаш манбалари ҳисобидан жами 203.5 млрд. сўмдан ортиқ кредит маблағлари, шу жумладан, 69,5 млрд. сўм миқдорида микрокредитлар ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Андижон вилоятида 2011 йилнинг 9 ойи давомида 2010 йилнинг шу даврига нисбатан 51,7 млрд. сўмга кўп кредитлар ажратилди ва (жорий йил бошидан) 20400 дан зиёд янги ишчи ўринлари яратилганлиги эътиборга моликдир.
Шунингдек, ўтган 2011 йил 9 ойи мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 54,3 млрд. сўмлик микрокредитлар ажратилиб, бу кўрсаткич 2010 йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 млн.сўмга кўп демакдир. Ажратилган кредитларнинг 134,6 млрд сўми ёки 66,1 фоизи узоқ муддатли кредитлар ҳисобланади.
Тадбирда иштирок этган тадбиркорлар ва фермерлар кредитлаш тизимини ривожлантириш ва кичик бизнес субъектларига қўшимча қулайликлар яратиш бўйича ўз таклифларни билдирдилар.
Тадбир якунида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини жадал ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш бўйича давлат бошқаруви идоралари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш, хусусий секторни ривожлантириш бўйича халқаро молия институтлари кредит линияси маблағлари хисобидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш юзасидан аниқ мақсадли амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Обсудить новость на Форуме