17:00 20.05.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
ҲАМКАСБИМИЗНИ ХОТИРЛАБ
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан O‘zLiDeP Бешариқ туман Кенгаши марҳум ҳамкасбимиз Одилжон Дадажанов хотирасида бокс турнири ташкил этди. “Халқлар дўстлиги” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолит юритаётган бошланғич партия ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган хотира турнирида 1997-2000 йилларда туғилган ёшлар ва ўсмирлар иштирок этди. - Юртимизда барча эзгуликларга бош-қош бўлиб, элим деб, юртим деб, яшаб ўтганларнинг пок руҳларини шод этиш йўлида кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда, - деди мусобақанинг очилиш маросида сўзга чиққан Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши депутати Р.Мажидов. – Бугунги турниримиз ҳам шу йўналишдаги ишларнинг бир қисмидир. Халқ депутатлари Бешариқ туман кенгаши депутати С.Нурматова эса ёшларни спортга жалб этиш улар ўртасида жиноятчилик, алкоголизм, гиёҳвандлик, чекиш каби салбий иллатлар тарқалишининг олдини олишда муҳим роль ўйнашини эътироф этди. “Шу маънода ўсиб келаётган авлоднинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, соғлом миллат генафондини асрашга кўмаклашиш, чекка ҳудудларда яшаётган ёшларни спорт билан шуғулланишга кенгроқ жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда бу каби турнирларнинг аҳамияти катта”, - деди С.Нурматова. Турнир ғолиблари ҳомийлар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Аброр Ҳамдамов,O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш бўйича бош консультанти
Обсудить новость на Форуме