02:15 11.09.2013 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ҲАҚИҚИЙ БОЙЛИК — ИНСОНДИР

Партия давлатнинг ижтимоий соҳага оид сиёсатидаги стратегик устувор йўналишни инсонга бўлган эътибор ташкил этиши лозим, деб ҳисоблайди.
O`zLiDeP Дастуридан

Мустақиллик юртдошларимизнинг ўз истеъдод ва қобилиятларини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариши учун мислсиз имкониятлар яратгани билан ҳам қадрлидир. 

Қарийб саккиз йилдан буён «Шовот нон» масъулияти чекланган жамиятида иш олиб бораётган БПТ раиси Янгибой Юсупов зиёли тадбиркор ва жонкуяр раҳбар сифатида истиқлол самараларини ўз ҳаётида теран ҳис этаётган партия фаолларидан. 

Мазкур қуйи бўғин аъзолари энг улуғ ва энг азиз байрамимиз арафасида истиқлолнинг дастлабки йилларидаёқ ўртага ташланган «Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало, инсон учун, инсон манфаатларини таъминлаш учун» деган ғоянинг туб мазмун-моҳиятини янада кенгроқ тарғиб этиш учун жойларда «Инсоннинг ҳаёти, эрки, шаъни, қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқ ва эркинликлари муқаддасдир», «Тобора тараққий топаётган жамиятимизда инсон — олий қадрият», «Янги жамиятни қуриш жараёнларига дахлдорлик ҳисси билан яшайлик» сингари мавзуларда турли  тадбирлар ўтказаётирлар.

Шунингдек, партия фаоллари туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан ҳамкорликда шовотлик аёллар ва ёшлар учун иш жойлари ташкил этишда ҳам фаол иштирок этишаяпти.

БПТ етакчисининг фикрича, инсоннинг қадр-қиммати унинг  моддий ва маънавий бойликлар яратиши, ишлаб чиқарувчи куч эканида эмас, балки жамиятнинг онгли аъзоси, мустақил фикрловчи шахслигидадир. Албатта, одамлар жисмоний кучи, лаёқати ва ўзга хислатлари жиҳатидан тенг эмас, бироқ жамиятимизда уларнинг барчасига бирдек ҳурмат ва эътибор билан муносабат билдирилаётгани ўз самарасини бермоқда. 

— Бошланғич ташкилотлар аҳолининг турли табақалари билан бевосита иш олиб боради. Шунинг учун ҳам улардан жуда катта масъулият ва жавобгарлик талаб этилади, — дейди Янгибой Юсупов. — Шовотда 147900 нафар аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, уларнинг 51 фоизини аёллар, 46 фоизини эса ёшлар ташкил этади. Бу эса партиянинг ёшлар ва аёлларга доир фаолиятини изчил кучайтириб боришни тақозо этади. Ана шундан келиб чиқиб, O`zLiDeP Шовот туман кенгаши 2013 йилнинг ўтган олти ойида аёллар иштирокида 97 та тадбир ўтказди. Партиявий лойиҳалар эса ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий билимларини юксалтириш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилаяпти.

Биз юқорида «Шовот-нон» тумандаги кўплаб корхоналарга ибрат бўлаётганини таъкидлагандик. Бу бежиз эмас, албатта. Яқинда корхона томонидан аҳолининг нон маҳсулотларига бўлган талабини янада тўлароқ қондириш мақсадида «Шовот» ва «Пахтакор» маҳаллаларида янги новвойхоналар очилди. «Маданият» маҳалласида эса Янгибой Юсуповнинг ташаббуси билан «Ёшлар хиёбони» қаҳвахонаси ишга туширилди. БПТ йиғилиши қарорига мувофиқ корхона ҳар ойда кам таъминланган 20 та оилага ун ва ун маҳсулотлари тарқатаётир, тумандаги ёзги соҚломлаштириш оромгоҳларига ҳам маҳсулотлар етказиб берилмоқда.

Бу мазкур корхона жамоасининг ўз зиммасидаги ижтимоий масъулиятни теран ҳис этаётганидан далолатдир. 
Бекзод ИСРОИЛОВ,"XXI" аср ижтимоий - сиёсий газетаси2013 йил 5 сентябрь, 36 (512)-сон 

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме