18:45 15.06.2011 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Ўқув-семинари ўз ишини бошлади
Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси ва унинг асосида қабул қилинган ўзгартиш ва қўшимчалар давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштиришда мутлақо янги босқични очиб бермоқда. Улар ҳокимиятнинг ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд жабҳаларини чуқур ислоҳ этишга, давлат, сиёсий тузилиш тизимида парламент роли ва аҳамиятини кучайтиришга хизмат қилмоқда, ижро ҳокимияти органларини шакллантиришдаги сиёсий партиялар ролини тубдан юксалтириш, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш, улар фаолияти устидан парламент назоратини ўрнатиш, сиёсий, партиялараро рақобатни сезиларли равишда кучайтириш учун шароитлар яратмоқда.
Қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг назорат функциялари салмоқли равишда кучайтирилиши Ўзбекистонда қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ижросининг тизимли таъминланишига оид парламент (демак, партиявий) механизмларини шакллантириш, амалдаги қонунчиликдаги эҳтимолий камчиликларни тезкор аниқлаш ва бартараф этиш, қонунларнинг ҳаётга жорий этилиши учун ижро этувчи ҳокимиятнинг мансабдор шахслари масъулиятининг юқори даражасини таъминлаш борасида янги босқични бошлаб берди.
Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар парламент ва сиёсий партияларга мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли демократик ислоҳотлар тақдири учун катта масъулият юклайди, барча даражадаги партия тузилмалари фаолияти сифати ва самарадорлигини ошириш, депутатлар ташаббускорлигини кучайтиришни талаб этади.
Мана шу барча масалалар O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан ҳудудий партия Кенгашлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда ходимлари, Сиёсий таълим марказлари, жойлардаги партия депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, шунингдек, партия нашри - “ХХI asr” газетасининг вилоят мухбирлари учун ташкил этилган семинарнинг диққат марказида бўлиб, батафсил муҳокама этилди.
Интерфаол тарзда ўтган семинар давомида давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, суд-ҳуқуқ тизими ва ахборот соҳасини ислоҳ этиш, ахборот ва сўз эркинлиги, сайлов эркинлигини таъминлаш, партиянинг фуқаролик жамияти институтлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришга оид масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партиянинг депутатлик гуруҳларининг O`zLiDeP электорати вакиллари – мулкдорлар ўрта қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий дастурларини амалга ошириш, партия матбуоти сифатини яхшилаш, партия мафкуравий кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда партиялараро мунозараларнинг предмет бўйича ташкил қилиш, партия кадрларини тайёрлаш борасидаги фаолиятини жонлантириш каби масалалар алоҳида кўриб чиқилди.
Концепциянинг устуворликлари, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури, Инқирозга қарши чоралар дастури, партиянинг Ўзбекистон мустақиллигининг 20-йиллигига бағишланган чора-тадбирлари асосидаги ҳудудий партия тузилмаларининг вазифалари ҳақида фикр алмашилди.
Обсудить новость на Форуме