14:15 06.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Қулай ишбилармонлик муҳити – тадбиркорликни ривожлантиришнинг муҳим омили
2012 йил 2 август куни Андижон давлат университетида O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими, O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари ижросини таъминлашга қаратилган “Қулай ишбилармонлик муҳити – тадбиркорликни ривожлантиришнинг муҳим омили” мавзусида давра сухбати ўтказилди.Давра сухбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, тадбиркор ва фермер аёллар, туман ва шаҳар Кенгашлари Аёллар масалалари бўйича раиси ўринбосарлари жами 80 нафар хотин-қизлар иштирок этдилар.- Мамлакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган, моҳият-эътибори билан инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар, аввало, ҳар бир шахснинг ижтимоий-сиёсий фаол бўлишини тақозо этмоқда. Айниқса, мамлакатимизда аёлнинг мавқейи, нуфузи, қолаверса, масъулияти юксалиб бормоқда. Аёлларимиз илгаридек фақат фарзанд тарбиясига эмас, балки, жамиятимизнинг энг фаол, илғор вакилларига айланмоқдалар. Аёлларга рахбарлик лавозимида фаолият олиб бориш бироз машаққат талаб қилсада, бетиним мехнат эвазига улкан ютуқларга эришишмоқда, - дейди O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Севарахон Муслимова. - Шунинг учун ҳам юртимизда олиб борилаётган барча ислоҳатларнинг кўпи аёлларимизга ҳам бағишланяпти. Аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятини самарали олиб боришлари учун имкониятлар яратилмоқда. Аёлларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бизнес режа тузиш, банклардан кредит олиш тартиб ва қонуний асослари хусусида кенг маълумотлар бериб борилмоқда. Энг муҳими, O’zLiDeP Дастури ва сайловолди платформасида белгиланган мақсад ва вазифалар амалга оширилмоқда. Натижада, жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ҳамда уларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий билимлари даражаси кўтариляпти. Шунингдек, хотин-қизларнинг амалдаги қонун ва ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаш кўникмалари шакллантирилмоқда. - Фармонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларга барҳам бериш, хусусан турли рухсат бериш тартибларини янада қисқартириш лозимлиги белгиланганлиги, солиқ божхона ва бошқа тўловлар бўйича қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш талаби қўйилаётганлиги, тадбиркорнинг бошқа органлар билан муносабатларда тадбиркорлар ҳуқуқининг устуворлиги принципига амал қилиниши тўғрисидаги талаб хусусий секторни қўллаб-қувватлаш механизмлари янада такомиллаштирилаётганлигидан далолатдир – деб таъкидлайди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Робихон Абдурасулова. - Бугунги ўтказилаётган тадбиримиз орқали ушбу фармонларнинг айнан хотин-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий билимларини шакллантириб бориш ҳамда оилавий бизнесни ривожлантиришда аёлларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилган жиҳатларини етказиб беришга ҳаракат қилмоқдамиз. - Бугунги бозор иқтисодиёти ҳар биримиздан давр талабига ҳамоҳанг тарзда қадам ташлашни, қай бир соҳада бўлмасин, пухта ва тадбиркорлик билан иш юритишни талаб қилмоқда. Юртимизда бу борада катта имкониятлар яратиб берилаётганлиги боис ишбилармонлар сафи янада кенгайиб, мазкур соҳанинг иктисодиётимиздаги улуши янада ортиб бормокда. Президентимиз Фармонларини етказиб беришга қаратилган шу каби тадбирлар эса бу йўналишдаги ишлар ривожида катта омил бўлиб хизмат қилмоқда, - дейди тадбиркор аёл Рашидова Матлюбахон. - Эътиборли жиҳати, ишбилармонлик юртимизда қадимдан маҳаллада ва айниқса, оила тизимида янада кенг тараққий этган экан бу борада мен ҳам Ўзбекистон Республикасини мустақиллигининг 21 йиллиги арафасида 20 нафар ҳунарманд ва тикувчи хотин-қизларни доимий иш ўрнига эга қилиш мақсадида янги фаолият турини ташкил этдим.O’zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши бошланғич партия ташкилоти аъзоси, “Мохинур нурли келажаги” хусусий корхона раҳбари Хуриятхон Абдурасулова ОАТБ “Микрокредитбанк”дан 24 миллон сўм кредит олиб, 23 нафар қизларни чеварчилик йўналишида иш билан таъминлагани ҳам тадбирда алоҳида эътироф этиб ўтилди. Бу эса юртимизда аёлларга берилаётган катта эътиборнинг ёрқин намунаси эканлигидан далолат беради. Бу каби ишлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлар сирасини ташкил этмоқда. Давра сухбати баҳс мунозарали савол –жавобли тарзда ўтказилди. Хулоса қилиб айтганда, “Аёллар қаноти” партия дастурий ғояларини амалга ошириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.
Обсудить новость на Форуме