18:45 15.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Қулай бизнес муҳитидан унумли фойдаланиб
— 1997 йилда ташкил этилган корхонамиз жамоаси аввалига кичик-кичик улгуржи савдо дўконлари ишини йўлга қўйганди. Кейинроқ, ички ва ташқи туризмни ривожлантиришга қўл ура бошладик. Сайёҳлик гуруҳлари ташкил этиб, юртдошларимизни хорижга, ёшларимизни эса юртимизнинг қадимий шаҳарларига сайёҳатга олиб чиқишни йўлга қўйдик. Айтиш жоизки, Б.Қаҳҳоровнинг ушбу саъй-ҳаракатлари даромад олиш баробарида ўғил-қизларимизнинг она юрт тарихини чуқур билиш, ўз қалбида Ватанга меҳр уйғотиш ҳиссини оширишга ҳам ундамоқда.Мамлакатимизда тадбиркорларга яратилаётган шароитлардан руҳланган жамият раҳбари 2002 йилдан бошлаб хорижий мамлакатларга отланган йўловчиларга авиачипталар сотиш хизматини ҳам кўрсата бошлади. Ҳозирда ушбу тадбиркорлик субъектининг 5 та вилоятда 9 та филиали бўлиб, улар асосан Россия, Болтиқбўйи, Корея ва Украинага чипта сотиш, юк жўнатиш ва қабул қилиш билан шуғулланиб келмоқда. Жамоада айни кунда 30 дан зиёд ишчи-ходим меҳнат қилаяпти. O`zLiDeP ташкил топган йилдаёқ мазкур корхона раҳбари ҳамда у бошчилигидаги ишчи-хизматчилар биринчилардан бўлиб партияга сафига киргандилар. Айни пайтда эса жамоанинг барча аъзолари O`zLiDeP сафида туриб меҳнат қилишаяпти. Жумладан, «Муҳаббат» авиакассаси филиали раҳбари Бекзод Қодиров, диспетчер Далер Қурбонов, ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Аваз Боқиев, хўжалик ишлари бўлими мудири Шуҳрат Тўраев партиявий топшириқларни ҳам аъло даражада уддалаб, ҳамкасблари ва маслакдошларига намуна бўлишмоқда. — Жамоамизда ўз ишига совуққонлик билан ёндашув маъқулланмайди, — дейди БПТ раиси Баҳодир Қаҳҳоров. — Ҳар бир мижозга юқори малака ва маданият билан хизмат кўрсатиш талаб этилади. Худди шу каби, аъзоларимиз партиявий фаолиятга ҳам жиддий ёндашишади. Яқинда бўлиб ўтган БПТ йиғилишида олдимизга қўйилган вазифа ҳамда режалар билан бир қаторда партиявий топшириқлар ижросини яна бир бор қайта кўриб чиқдик. Унда асосий эътибор фаолиятимизда йўл қўйилаётган камчиликларга барҳам беришга қаратилди. Шуни эътироф этиш лозимки, аъзоларимиз Самарқанд вилояти ва шаҳри миқёсида ўтказилаётган барча партиявий тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар. Бундай тадбирлар эса ўз навбатида бизга янги маълумотлар олиш, билим ва тажрибамизни оширишда қўл келаяпти.
Муҳаббат РАВШАНОВА,«XXI asr»
Обсудить новость на Форуме