23:15 24.09.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Қуйи бўғиннинг юқори марралари
— Яқинда жамиятимизга олий ўқув юртлари ва коллеж битирувчиларининг 40 нафарини ишга олдик, — дейди филиал директори, БПТ етакчиси Қаҳрамон Абдумаликов. — Уларни тажрибали мутахассислар ҳамда партия фаолларига бириктирган ҳолда қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилаяпмиз. Умуман олганда, 800 нафар ходимимизнинг 400 нафари Тошкент шаҳар филиалларида фаолият юритиб, уларнинг 40 фоизини ёшлар ташкил этади. Навқирон авлод вакилларининг янгиликка ўчлиги фаолиятимизни янада жадаллаштиришда қўл келмоқда. Таъкидлаш керак, «Ўзтемирйўлконтейнер» очиқ акциядорлик жамиятининг пойтахт филиали асосан маҳаллий ва халқаро аҳамиятга эга юкларни ортиш-тушириш, ташиб бериш ва сақлаш билан шуІулланувчи миллий логистик тузилма ҳисобланади. Корхона асосан Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси, Германия, Буюк Британия ва Россия билан ҳамкорлик қилади. Соҳа мутасаддиларининг фикрича, 2012 йилнинг 6 ойида корхона томонидан жами 1 миллион 68 минг тонна юк ташилган бўлиб, даромад 3 миллиард 375 миллион сўмни ташкил этган.– 30 нафардан зиёд БПТ аъзоларининг намунали фаолияти улар ташкил этаётган тадбирларда ҳам ўз аксини топмоқда, – дейди O’zLiDeP Миробод туман кенгаши бўлим мудири Хуршида Чоршанбиева. – Хусусан, февраль ойида ўтказилган ҳисобот-сайлов йиІилишларида партия фаоллари ўз ташаббускорликларини яна бир бор намойиш этдилар. Тадбирда партия ташкилотининг 2011 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, 2012 йил режалари белгилаб олинди. Партия фаолларидан Ойбек Жабборов, Жамшиддин Жўраев ва Игорь Тўлаганов сингари ташаббускорлар партиявий ишларни янада жонлантириш, берилган топшириқларга масъулият билан қараш, тарІибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш масалаларига оид таклиф ва мулоҳазаларини ўртага ташладилар. – Партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда мафкуравий кўрсатмалари ижросини таъминлаш, электорат манфаатини ишончли ҳимоя қилиш, ходимларнинг иш шароитини янада яхшилаш ҳамда меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлигини таъминлаш ташкилотимиз фаолиятида устувор аҳамиятга эга, – дейди БПТ етакчиси. – Яна шуниси қувонарлики, корхонанинг кундалик ҳаёти ва жамоат ишларида, хусусан, ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларида ҳам БПТ аъзоларининг ҳиссаси катта бўлаяпти. Ишнинг кўзини билмасдан, партиянинг дастурий вазифалари нимадан иборат эканини англамасдан туриб, кўзланган натижага эришиб бўлмайди, албатта. Қачонки партия аъзолари зарур билимлар билан қуроллансагина, олдимизга қўйган мақсадларга эришишимиз мумкин. Бунда, албатта, юқори партия ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳлари билан алоқаларни мустаҳкамлаб, ўз таклиф ва мулоҳазаларимизни тақдим этиб боришимиз муҳим аҳамиятга эга.Эътироф этиш керак, БПТ аъзолари юқори партия ташкилотлари томонидан ташкил этилаётган тадбирларда қатнашиш билан бирга ўзларининг сиёсий билимларини ошириш учун турли ўқув-семинарларини ҳам фаол уюштирмоқдалар. Партиявий фаолиятда ўзини кўрсатган БПТ аъзоларининг меҳнатлари эса муносиб тақдирланмоқда. Бу ҳам партия фаолиятига қизиқувчилар ва хайрихоҳлар сонининг ортишига хизмат қилаётир. Қолаверса, кўп йиллик тажрибага эга ходимлар ёшларга ўз билим ва кўникмаларини ўргатишаяпти. Айниқса, корхонада изчил йўлга қўйилган «устоз-шогирд» анъанаси ёшларнинг мустақил иш фаолиятига тезроқ мослашишлари ва кўникма орттиришлари учун жиддий омил бўлаяпти. Шу ўринда O’zLiDeP фаоли, корхона ёшларининг сардори, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис Шаҳноза Турсунова, кассир Наргиза Шерматова, юк қабул қилувчилар ўайрат Маҳамаджонов ва Моҳира Рамазонова ўз Іайратлари билан ҳамкасблари ва маслакдошларига намуна бўлмоқдалар.Албатта, мазкур БПТ фаолиятини жонлантиришда Миробод туман партия ташкилотининг кўмаги катта бўлаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шу боис корхонада O’zLiDeP мавқеи тобора мустаҳкамланаяпти. Партияга кириш истагини билдирган ходимлар сони ҳам кўпаймоқда. Темирйўлчилар касб байрами муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида ҳам партия сафига янги аъзолар қабул қилинди.— Назаримда, ўз ишимиз, юриш-туришимиз билан нафақат партиявий соҳада, балки касбий фаолият ва ҳаётда ҳам бошқаларга ўрнак бўлишимиз керак, – дейди БПТ етакчиси. – Зеро, инсон ўз меҳнати, интеллектуал, маънавий ва тарбиявий салоҳияти билан ҳам аҳоли орасида ҳурмат-эътибор қозонади, шарафли меҳнати билан улуІланади.
Абулфайз САЙИДАСҚАРОВ,«XXI ASR»
Обсудить новость на Форуме