05:30 09.08.2012 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"
Қуйи бўғинни жонлантириш – давр талаби
Сиёсий куч борки, ҳар жиҳатдан кучли, савияси етук кадрлар салоҳиятига таянади, эҳтиёж сезади. Бу борада O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2010 йил 15-декабрдаги “Партия тузилмаси, давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ижроия органларидаги бошқарув лавозимларига кадрлар заҳирасини шакллантириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда ўқув семинарлари ташкил этилаяпти. Навбатдаги анжуманда Президентимизнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да белгиланган вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Давра суҳбатида партия ишига содиқ, юксак ғояли, аҳоли орасида обрў-эътиборга эга партия аъзоларини доимий равишда турли босқичдаги сиёсий ташкилотларда ишлаш учун танлаб олиш, кадрларни танлаш ва тўғри йўналтиришнинг самарали тизимини яратиш, малакали партиявий лавозимга номзодини илгари суриш бу борада устувор вазифалардан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.- Бугун белгиланган йўналишлар бўйича партия истиқболли кадрлари заҳирасини яратиш қанчалик масъулиятли ва нозик иш эканлигини шиддатли жараён ҳам англатиб турибди, - дейди O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Бегмат Очилов. – Шу боис, ҳар томонлама етук кадрларни танлашда уларнинг давлат ва жамият қурилиши назариясини, миллий манфаатларимиз мазмун-моҳиятини пухта англаганликларига эътибор қаратиш лозим. Кадрлар тайёрлаш ва танлаш ишини мустаҳкам асосда бунёд этиш ҳамда мақсадли йўлга қўйиш учун номзодларни давлат ҳокимиятининг вакиллик ва ижроия ҳокимияти мансабларига тавсия этиш лозим. Асосий кадрлар заҳирасига одатда тегишли ташкилот ва муассасаларда ишлаган ходимлар киритилади. Мазкур кадрлар иш моҳияти ва маҳоратини яхши эгаллаган ва нисбатан янги вазифани тез ўзлаштириши билан ажралиб туради.Таъкидландики, мамлакат сиёсий ҳаётининг етакчиси бўлишга интилаётган O’zLiDeP ва унинг фаоллари зиммасига амалга оширилаётган ишларни тубдан ва кенг кўламда такомиллаштириш вазифаси юклатилмоқда. Бунда, биринчи навбатда, ташкилий-партиявий ишларнинг, партия аъзолари ва тарафдорларини мафкуравий, маънавий-аҳлоқий тарбиялаш самарадорлигини ошириш масаласи кўндаланг турибди. Сайловлардан кейинги кураш босқичида яхши ташкил топган, қудратли мафкуравий базани яратган ва жамиятда ташкилий устунликни таъминлаган партиягина ғолиб чиқиши, шубҳасиз. Шу боис, партия ўз сайловчилари ишончи ва эътиборини қозониши учун уларнинг қизиқиши, манфаат ҳамда интилишларини аниқ мақсадларга йўналтириши йўлида бор имкониятларини сафарбар этиши зарур.
Обсудить новость на Форуме
29 декабря 2024
« | Декабрь 2024 |
Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс |
1 | ||||||
2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 |
9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 |
16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 |
23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
30 | 31 |